Лойиҳа ҳақида

Tiyin.uz сайти - онлайн иқтисодий журнал, 2017-йилда Pharm Phone компанияси буюртмасига асосан Oqila веб студиясида ишлаб чиқилган бўлиб, сайт жамоасининг асосий мақсади молиявий, иқтисодий ва юқори технологиялар оламида юртимизда ва дунёда содир бўлаётган ўзгаришлар ҳақида дунёнинг энг олд журналларидан (Forbes, The Economist, Business Insider ва бошқалар) иқтибос келтирган ҳолда халқимизнинг иқтисодий саводхонлигини оширишга қаратилган.
Онлайн Журнал мамлакатимиз ҳудуди ва ундан ташқаридаги давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ва хусусий тадбиркорлар билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида самарали ҳамкорлик олиб боради.

Онлайн Журнал таҳририяти унга юборилган хат ва мурожаатларнинг ҳар бирига алоҳида жавоб қайтариш мажбуриятини олмайди. Манбаси келтирилган расмий хабар ва мақолаларга келтирилган манбанинг ўзи масъулдир.