Alibaba маҳсулотни дронлар ёрдамида етказиб беради
Интернет-савдо соҳасида ишлайдиган Хитойнинг Alibaba Group компанияси маҳсулотларни етказиб бериш учун учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
31 октябр куни учта дрон Путяндан Мэйжоу оролига тахминан 12 килограмм оғирликдаги маракуйя меваси солинган олтита қутини келтирди. Кучли шамол шароитида парвоз 9 дақиқа давом этди.
Етказиб беришни амалга оширган дронлар Alibaba ҳолдингига кирувчи Cainiao логистика компанияси ва Rural Taobao савдо платформаси, шунингдек, Хитойнинг технология компанияларидан бири томонидан биргаликда ишлаб чиқилган.
Ушбу дронларнинг ҳар бирида 7 кг. юкни ташиш мумкин. Улардан янги озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонларни ҳаво орқали етказиб беришда фойдаланиш режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда Xinhua агентлиги.
Манбаа: kun.uz