Ўқиш керак бўлган китоблар
Дунёнинг энг бой ва энг муваффақиятли одамлари ўз вақтларини кўпинча китоблар ўқиш билан сарфлайдилар. Улар ҳеч қачон китоб ўқишдан чарчамайдилар, чунки, кўп китоб ўқиш уларнинг мантиқий фикрлашини яхшилайди. Муваффақиятли инсонлар ҳар доим ўзини ўзи тарбияшга ёрдам берувчи ва пулларини бошқаришни ўргатадиган китоблар ўқийдилар. Статистикага қараганда, дунёнинг 85 фоиз бойлари ҳар ойда 2 ва ундан кўп китобни мутоала қилар экан. Тадқиқотлар хулоса қилсак, ҳар биримиз ҳаётда ўз ўрнимизни топиш ва муваффақиятга эришиш учун китоб ўқишни канда қилмаслигимиз керак экан. Тўғри, китоб ўқиш сизни миллиардерга айланишингизга кафолат беролмайди, лекин ўқиш фойдадан ҳоли эмас.
“Ўйла ва Бой бўл”
Афсонавий тадбиркор Андреw Cарнегидан руҳланган, жоурналист Наполеон Ҳилл 20 йил давомида 500 миллиардерлар ҳаётини ва муваффақиятга эришиш йўлини тадқиқ қилди ва 1937 йилда дунёга машҳур бест селлер китобини чоп этди. У бой бўлиш сирини 13 та принсипга ажратади ва муваффақияцизликнинг асосий сабабларини кўрсатиб беради. Китобда инсон психологиясининг нақадар кучли қурол эканлиги таъкидланган.
"Бой инсонлар қандай ўйлайдилар"
Стеве Сиеболд 30 йилни 1200 дан ортиқ миллиардерлар ва миллионерлар билан интервюлар ўтқазиб сарфлади. У хулосасида бой бўлиш учун ҳаммада бир хил имконият борлигини таъкидлади. Бу китоб ёшларга қандай қилиб бой бўлиш сирлари билан ўртоқлашади.
"Бой ота, камбағал ота"
Мултимиллионер Роберт Киёсаки ушбу китобида иккита ота, ўзини ва энг яқин дўстини отасини, ҳикоясини айтиб беради. Ушбу китобда бой ота ва камбағал отанинг фарзандига берадиган турли хил фикрлари жамланган.
Вавилонлик энг бой одам ( Георге С. Cласон)
Георге С. Cласоннинг классик асари шахсий жамғарма қилиш орқали қандай қилиб бойишни кўрсатиб беради. Китобнинг асосий мазмуни ишлаб топган даромадизнинг 10 дан 1 қисмини сақлаб қўйиш ва сарф харажарларни бошқаришни ўргатади