Ҳар қандай бизнесда йўл қўйиб бўлмайдиган 7 та даҳшатли гуноҳ.

Ҳар қандай бизнесда йўл қўйиб бўлмайдиган 7 та даҳшатли гуноҳ.

1. Масъулиятсизлик

Масъулиятсиз одам хавфли, бошқарилмайдиган, руҳий касал ёки ақлан носоғлом одамга ўхшайди. Унга ишониш аҳмоқликдир, тушунтириш - бу девор билан гаплашиш каби самарасиз. Бундай турдагилар бизнесдаги энг хавфли шахслар ҳисобланишади.

2. Бепарволик

Топширилган вазифадан шунчаки тезроқ қутулиш мақсадида унга истакциз ёндашилса у иш ҳеч қачон сифатли ва чиройли бўлмайди. Демакки, бу ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Бепарволик бу - ишга ва ҳамкасбларга бўлган ҳурматсизлик белгисидир.

3. Ишнинг ўз вақтида ва пухта бажарилмаслиги

Ўз вақтини тоғри тақсимлай олиш қобилиятининг йўқлиги - ўша шахснинг умумий иш ҳолати ҳақида маълумот беради. Бунинг натижасида ҳамма азоб чекади. Масъулиятдан қочиш, муддатлардан кечикиш - ишнинг умуман бажарилмаётгани билан течлаштирилади. Конфереансия ёки мажлисларга доимий кечикиш - энг аввало ўзига ва ҳамкасбларига нисбатан ҳурматсизликдир.

4. Заиф феллилик

Масъулиятни олишдан қочиш, мустақил фикр қабул қила олмаслик, ҳадеб нолиш ва ўзини четга олиш - ҳар қандай бизнесда бундай инсонни фойдасиз буюмдек қилиб қўяди. Бундай шахсларга умуман ишониб бўлмайди, улар керакли пайтда шарманда қилиб қўйишлари мумкин.

5. Аҳмоқлик

Кўриниб турган муаммони кўролмай, унга тегишли ечимни мустақил қабул қилолмайдиган одам бутун жамоани орқага тортади. Савотсизлик ва мантиқий фикрнинг йўқлиги бу - касалликдир. Касал инсонлар эса муҳим ишларда ишламасликлари керак.

6. Талабга жавоб бера олмаслик

Бундай инсонлар - воқеъликка ҳиссиётла ёндашув, юлдузлик касали, зиддият, қўпол муомала, ўзини қўлга ололмаслик, одамларни гапига учиб юриш, ғийбаткашлик каби жирканч характерга эга бўлишади. Бундай одамлар жуда хавфли. Улар тартибсизлик ва жанжални келтириб чиқаришади.

7. Ёлғончилик

Ёғон гапириш, ваъда бериб уни адо этмаслик, гапирган гапида туролмаслик охир- оқибатда барча муаммоларнинг сабабчиси ҳисобланади. Ўз гапларининг қиймати ва муҳимлигини англамаган ҳар қандай шахс аввало ўз ҳурматидан кейин ишидан айрилиши турган гап.

Манбаа: business-udacha.ru

×