Топ 20: Янги бошловчилар учун энг яхши кичик тадбиркорлик бизнеслари

Рейтинг 26-12-2017 17519

Янги иш бошлаш одамни озгина қўрқувга солиши билан бирга пухта ўйланган режаларни ҳам талаб қилади. Ҳозир эътиборингизга кичик бўлса ҳам яхшигина фойда келтирадиган бизнеслар кетма-кетлигини ҳавола этамиз. Кичик тадбиркорликка қадам қўяётганда шуни эсда тутиш керакки; биринчидан бу кичик! иккинчидан фойдага чиқиб олгунча минимал чиқим қилиш мақсадга мувофиқ.

1. Ёга маркази

/uploads/image/Lole-Chamonix-yoga.jpg


Бугунги кунда одамлар ўз соғликлари ва қадди-қоматлари ҳақида кўпроқ ўйламоқдалар. Бундай марказ очиш учун интернетдан барча маълумотларни топиб минимал сармоя киритсангиз кифоя.

2. Кичик овқатланиш маркази
Бундай марказда сиз нафақат ташриф буюрувчи хўрандаларга, балки махсус ташкил қилинган кеча ва маросимларда хизмат кўрсатувчи кичик ташкилот сифатида ҳам фаолият юритишингиз мумкин. Бундай бизнес ҳам нисбатан кичик сармоя талаб қилади.

3. Сайёҳлик агентлиги
Саёҳат - ҳеч қачон тўхтамайди. Демак унинг асосига қурилган бизнес ҳам ўлмайди. Саёҳатга чиқувчи одамлар ҳар доим топилади ва етарли маблағга эга бўлади.

4. Фаст Фоод дўкони
Бугунги кунда бундай бизнеслар кўпайиб кетган бўлса ҳам, ҳар бири ўзининг харидорига эга. Ўйлаб кўринг, бир дона бургер 10-15 минг сўм атрофида бўлса унга атиги 4-5 минг сўмлик (ҳаттоки ундан ҳам кам) масаллиқ кетади. Маҳсулотингиз сифатли ва мазали бўлса, ишонинг у ўз хўрандасини топади.

5. Шоколад кафеси
"Ҳар қандай нарса мазали агарки у шоколатдан тайёрланган бўлса" Деярли ҳамма бундай маҳсулотга бефарқ эмас. Юртимизнинг ҳамма ерида ҳам фақат шоколатдан иборат маҳсулот тақдим этадиган кафеларга кўзингиз тушавермайди. Бу эса бизнес бошлаш учун яхши сабаб.

6. Фитнесс дастурлар
Сиз қиммат фитнесс жиҳозларини сотиб олишингиз шарт эмас. Сизнинг бизнесингиз ушбу жиҳозлардан самарали фойдаланишни ўргатиш хизматини таклиф қилади. Бошланишида ўзингиз, кейинчалик ходимларингизни кўпайтириб бизнесингизни кенгайтирасиз.

7. Бир хил маҳсулотли ресторан
Фақатгина битта маҳсулотдан фойдаланиб таом таклиф қиладиган ресторан жуда сердаромад ва оддийдир. Масалан, фақат гўштдан, ёки фақат гуручдан тайёрланадиган таомлар сизнинг ресторанингизни шаҳарда ягонага айлантиради.

8. Ҳостинг хавфсизлик таъминотчиси
Одамларнинг шахсий компютерларини хакерлардан, Троян вируслардан, жосус дарстурлардан ҳимоя хизматини таклиф қиладиган бизнеслар ҳам ҳозирда кўп эмас.

9. Маълумотни тиклаш
Катта бизнеслар учун уларнинг маълумотларини сақлайдиган серверлар яратинг ва уларнинг маълумотларини тиклашда кўмаклашинг. Ҳозирда бу ИТ соҳасидан кичкина бизнес бўлсада оддий "Дата Баcкуп" катта фойда келтиради.

10. Кузатув камералари
Ҳозир ҳамма ерда "кўзлар" бор. Бундай "кўзлар" савдоси эса яхшигина даромад келтиради. Кузатув камералари деярли ҳамма соҳа вакилларига керакдир.

11. Массаж
Керакли кадрларни топиб ўзингизнинг агентлигингизни тузинг. Озгина реклама ва бизнес гуллайди. Юқорида айтилганидек, бугунги одамлар ўзларини янаям кўпроқ яхши кўришади.

12. Уй ишларида хизматчиларни таклиф этиш
Бундай агентликка асос солиб сиз, уй ишларида керак бўладиган ҳар қандай хизмат тури; сантехник, фаррош, ўт ўрувчи ва бошқа кўплаб хизматларни таклиф этасиз.

13. Ёш болалар таълим ва тарбия дастурлари хизмати
Агентликнинг ҳам сайёр ҳам муқим хизматларини ташкил этиш, бизнесингиз ривожини таъминлайди.

14. Дастурлар ва мобил иловалар таъминоти
Бундай бизнесни йўлга қўйиш учун ёш бўлса ҳам малакали ИТ мутахассисларни топсангиз кифоя. Маркетинг менежери вазифасини ўзингиз қилсангиз ҳам бўлади. Асосийси мижозларни жалб этиш, уёғи дастурчиларнинг маҳорати.

15. Консалтинг хизматлари
Бизнеснинг турли соҳалари бўйича мутахассисларни йиғиб ишга олинг ва агентлигингизни реклама қилинг. Экспертлар ўзларининг соҳаси бўйича консултинг хизматларини таклиф қилишади.

16. Машина ва унинг эҳтиёт қисмлари олди-соттиси
Шаҳарда нима кўп - машина кўп. Бир неча юз минглаб машиналарга ҳар куни шунча эҳтиёт қисм керак бўлади. Демак, ўйлашга арзийдиган бизнес.

17. Машина ювиш маркази
Юқорида таъкидлаганимиздек, гавжум шаҳарда бундай марказни ташкил этиш томиб, томиб катта фойда келтиради.

18. Интернет провайдер
Шаҳарларда бундай провайдерлар кўп бўлиши мумкин. Лекин эсдан чиқарманки фойдаланувчилар ундан ҳам кўп. Бозорда албатта сизга жой етарли бўлади.

19. Мебел бизнеси
Яхши дурадгор ёллаб, мазкур бизнесни йўлга қўйинг. Фақат буюртмага эмас балки бозор учун ҳам ишласангиз, фойда икки баравар бўлади.

20. Сув
Тоза сувни креатив қадоқлаб сотишни йўлга қўйсангиз бизнесингизни кичик деб бўлмай қолади.

×