Кўчмас мулк
Кўчмас мулк - ўз ичига маълум бир ер майдони билан бирга ернинг устидаги бино, ернинг остидаги табиий бойликлар, ундаги ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳамда ҳосилдан тортиб сув ва минерал бойликларгача олади. ОАВлар одатда кўчмас мулкни турар жой бинолари учун атама сифатида ишлатсада, аслида бу атама уч турга бўлинади: турар жой кўчмас мулки, тижорат кўчмас мулк ва саноат кўчмас мулки. Турар жой кўчмас мулкига - хусусий квартиралар, ҳовлилар ва қурилаётган яшаш жой ерлари киради. Тижорат кўчмас мулкига - офис бинолари, омборлар ва чакана савдо бинолари; саноат кўчмас мулкига эса заводлар, конлар ва фермалар киради.
Кўчмас мулк: шахсий мулк ва кўчмас мулк
Кўчмас мулк хусусий мулкнинг алоҳида намунасидир. Кўчмас мулк кенгроқ атама; ерни, биноларни ва бошқа қурилишларни шунингдек, ушбу ердан фойдаланиш ва ундан фойда олиш, қурилишларини кўпайтириш ҳуқуқини беради. Ижарачилар ва лизинг олувчилар ўзларининг шахсий мулклари ҳисобланадиган ер участкалари ёки биноларда яшаш ҳуқуқига эга бўлишилари мумкин, лекин бу уларнинг кўчмас мулки ҳисобланмайди.
Шахсий мол-мулк захиралар, облигациялар ва бошқа инвестициялар каби номоддий активларни ўз ичига олади; ижарага берувчининг рухсати билан уйга ўрнатилган мебеллар, компютер, кир ювиш машинаси ҳам шахсий мулк ҳисобланади.
Эгасига эга бўлмаган ер, масалан: Антарктика ёки Ойдаги ерлар ҳам кўчмас мулк ҳисобланмайди.
Кўчмас мулкка инвестиция киритиш
Бошқа инвестициялардан фарқли ўлароқ кўчмас мулк атроф-муҳит ва қўшни географик ҳудудлардан сезиларли даражада таъсир олади. Шунинг учун машҳур кўчмас мулк қоидаси: "жойлашуви, жойлашуви, жойлашуви"дир. Қаттиқ иқтисодий турғунлик ёки молиявий депрессия ҳолатлари мустасно бўлганида, кўчмас мулкнинг қийматлари асосан минтақанинг бандлик даражаси, иқтисодий, жиноятчилик даражаси, транспорт воситалари, мактаблар ва бошқа коммунал хизматлар сифати ва мол-мулк солиғи каби маҳаллий омиллар таъсирига қараб белгиланади.
Уй-жой ва тижорат кўчмас мулк инвестицияларида асосий фарқлар мавжуд. Биринчидан, турар-жой кўчмас мулки тижорат кўчмас мулкига нисбатан одатда арзонроқ ва кичикроқдир, шунинг учун кичик инвесторлар учун қулайроқ ҳисобланади.
Бошқа томондан, тижорат кўчмас мулк одатда бир метр квадрат учун қимматроқ бўлади ва унинг ижараси назарий жиҳатдан кўпроқ прогнозли даромад оқимини таъминлайди. Аммо, кўп даромад катта масъулиятни талаб қилади; бундай кўчмас мулклар давлат томонидан қаттиқ назорат қилинади ва унга тегишли қонунлар тез-тез ўзгариб туради. Бундай кўчмас мулк турларида, ҳатто бир шаҳарнинг турли жойларида ҳар хил қонунларга амал қилиниши мумкин.
Манбаа: www.investopedia.com