Андроид тарихи
Тарих
02-12-2017 1757
"Google" мобил операцион системаси ҳақида сиз билишингиз керак бўлган ҳамма нарса.
2005-йилда "Google" ҳисобида маблағ етарлича тўпланганлиги туфайли уни қаерга ишлатишга бош қотирарди. Табиийки у янги "стартуп"ларни сотиб олишни бошлади.
Аммо бундай "стартуп"ларнинг баъзилари "Google" хизматларида умуман кўринмай кетти; "Додгебалл", худди "twitter" каби хизмат кўрсатадиган ижтимоий сайт, шулар жумласидандир.
Аммо яна шундай омадли харидлар ҳам борки, ҳеч кимга таниш бўлмаган бундай бизнеслар "Google" мобил платформасига айланди. Андроид деб аталган компаниянинг асосчиси ҳисобланган Андй Рубин эса ҳозирда "Google"нинг мазкур платформаси бош директори ҳисобланади.
Мобил телефонлар учун дастурий таъминот мақсадида ишланган ушбу платформанинг ҳатто ана шу дастур ишлаб чиқувчилари учун ҳам кўплаб сирлари бор эди.
2003-йилда Рубин Андроид билан шуғилланишидан олдин "Business Week"га берган интервюсида қуйидаги гапларни айтганди:
"Эгасининг турган жойи ва нимани афзал кўришини англай оладиган ақллироқ мобил ускуналар яратишда улкан салоҳиятлар мавжуд"
"Агар одам ақлли бўлса, бундай ускуна истеъмолчилар маҳсулотига айлана бошлайди", - деди Рубин ".
Калифорнияликлар дунёни ҳайратга солиш учун ҳаракатни бошлашди; бу ихтиро фақат телефон ишлаши учун тизим эмас балки Сймбиан, Миcрософт кабилар билан рақобатлаша оладиган янги очиқ манбали операцион тизим эди.
Бунинг негизида HTC, LG, Samsung, T-Mobile ва бошқа кўплаб компаниялар ётибди. Нега? "Google" Андроидни фақат ўзи яратмаган балки, юқорида номи зикр қилинган компаниялар ёрдамига таянган. Тўғри Андроидни асосан "Google" мукаммаллаштиради, аммо бу компаниялар унинг ривожига катта ҳисса қўшади.
Андроид мобил операцион системаси бета-версияси оммага 2007 йил 5 ноябрда эълон қилинди. Андроиднинг илк тижорий версияси 1.0 2008-йилнинг сентябр ойида чиқарилган. Андроид мобил платформаси "Google" ва юқоридаги компаниялар томонидан доимий янгиланишда бўлади. Гоогле Андроид версияларини алифбо тартибида эмас, сонлар кетма-кетлиги давом эттирмоқда. 2008-йилда 1.0 версияси 2017-йилдаги энг мукаммал ҳисобланган 8.0 версиясининг пойдевори ҳисобланган.
Манбаа: www.techradar.com
×