Ангел Инвестор (Фаришта сармоядор)
Тийинопедия
04-11-2017 4321
Ангел Инвесторлар асосан кичик стартаплар ва тадбиркорларга сармоя киритадилар. Кўпинча, ангел инвесторлар тадбиркорларнинг оила аъзолари ва яқин дўстлари бўлиб чиқадилар. Етарли маблағга эга бўлган бундай сармоядорлар кўпинча янги тузилган бизнесни ривожлантириш ва уни молиявий қийинчилик пайтида қўллаб қувватлаш учун бир марталик сармоя киритадилар. Ангел Инвесторлар кредиторлар билан таққослаганда анча унумдор ва фойдали имкониятларни таклиф этадилар, чунки улар одатда мавжуд бизнесдан кўра янги тадбиркорликни йўлга қўяётган бизнесменларга пул тикадилар. Ангел инвесторлар қилган сармояларидан тезда фойда олишни мақсад қилмай, аввало янги бизнесни оёққа туришига кўмаклашадилар. Улар шу хусусиятлари билан "Вентуре Cапиталист"лардан ажралиб турадилар. Ангел инвесторлар одатда норасмий сармоядор, хусусий сармоядор, уруғ қадовчи сармоядор ёки бизнес фариштаси деб ҳам аталади. Улар сармоялари эвазига, вентуре капиталистдан фарқли ўлароқ, стартапнинг каттароқ улушига эгалик қиладилар. Баъзи бир ангел инвесторлар стартапларга “Crowd Funding” - интернет сайтлари орқали ҳам сармоя киритадилар. Ангел инвесторларнинг келиб чиқиши
Ангел (фаришта) атамаси Broadway театридан келиб чиққан, чунки ўшанда бадавлат шахслар театр ижод маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида катта миқдорда пул ажратганлар. "Ангел инвестор" атамаси илк бор Ню-Хемпшайр Университети томонидан Venture Research марказининг асосчиси Уилям Ветзел томонидан ишлатилган. Ветзел тадбиркорларнинг капитални қандай тўплаши бўйича тадқиқотни амалга оширган.
Кимлар Ангел Инвестор бўлиши мумкин?
Ангел инвесторлар аккредитацияланган инвесторлар учун қимматли қоғозлар биржаси комиссиясининг (СЕC) талабларига жавоб беришлари керак. Ангел инвестор бўлиш учун умумий капитали камида $1 миллион ва йиллик даромади $200 000 бўлиши керак. Улар сармоя киритаётган пайтда, одатда ўз маблағларини ишлатадилар.
Инвестиция профили
Дастлабки босқичда муваффақиятсизликга учраган стартапларга инвестиция киритган ангел инвесторлар ўз сармояларини бутунлай йўқотишади. Шунинг учун, профессионал ангел инвесторлар одатда “чиқиш стратегияси”га амал қиладилар ва бошланғич маблағ киритиш учун имкониятларни излайдилар.
Ангел инвесторлар стартапнинг 20-30 фоиз улушига эгалик қиладилар. Гарчи бу стартап асосчиларига кўпдек туюлсада, бундай имкониятларни банклар тақдим эта олмайди . Бу эса молиявий қийинчиликларга учраётган стартаплар учун энг қулай танлов ҳисобланади.
Манбаа: www.investopedia.com
×