Artel U5: Коинот қўлингизда

Тақдимот 27-12-2017 981
Artel U5: Коинот қўлингизда

Тунги осмонга бошингизни кўтариб, юлдузларга кўз ташлаганингизда ҳис қилган туйғуларингиз эсингиздами? Ўша дамда нима ҳақида ўйлаган эдингиз? Юлдузлар ва узоқ сайёралар ҳаёлимизни забт этади, ўзимизни само олдида кичик бир жонзотдек ҳис қилишга мажбур қилади. Минг йиллардан бери биз тубсиз осмонга кўз ташлаб, у нималарни яширар экан деб ўз-ўзимиздан сўраймиз. Одамзод пайдо бўлганидан бери самони тушуниш ва забт этиш хаёллари билан банд. Тарихда астрономлар юлдуз санашган, юлдуз хариталарини тузишган ва авлоддан-авлодга само ҳақидаги билимларини узатишган ва тўплашган. Вақт ўтди ва коинотнинг одамзод томонидан забт этилиши вақти келди. Биз самога чиқдик, биз ойга қадам босдик.

Одамзод коинотга биринчи марта чиққанидан бери ярим аср ўтди. Ушбу вақт ичида технологиялар шунчалик илғорлашиб кетдики, ҳозир қўлимизда ушлаб турган смартфонларимиз ойга йўл олган Аполлон – 11 нинг ҳисоблаш машиналаридан анча кучлироқ. Янги Artel U5 смартфони хусусиятлари ва ташқи кўриниши худди тараққиёт шарафига ўрнатилган ёдгорликдек.

Унинг ташқи кўриниши ва тўқ қора ранги туфайли, Artel U5 самовий кеманинг муҳим бир қисмига ўхшаб кетади. Бу ҳақида Kun.uz сайти хабар беради

Artel U5 ни харид қилган ҳар бир инсон ўзини катта тизимнинг қисми эканлигини ҳис этиши мумкин.

Янги смартфонда, катта ва ёрқин экрандан бошлаб бармоқ изи ҳимоясига қадар, мобил телефонлар ишлаб чиқариш соҳасидаги барча янгиликлар ва ютуқлар тўпланган.

U5 смартфони Artel корхонасининг смартфонлари давомчисидир. Унинг хусусиятлари, қулайлиги ва ташқи кўриниши ҳайратга солади. Artel U5 нинг кўркам дизайнига қараб, унинг эгаси доимо олға интилувчи, тараққийпарвар эканлигини тушуниб етиш мумкин.

Смартфон хусусиятлари

Artel U5 га 5.7 дюймлик экран ўрнатилган. Ушбу экран смартфон фронтал қисмининг 83 фоизини ташкил этади. Бу дегани, Artel U5 нинг экрани худди шу ўлчамдаги смартфонлар экранидан анча катта. Artel U5 нинг экрани IPS бўлиб, HD + форматига эга, экран ўлчамлари эса 1440 га 720 пикселни ташкил қилади. Ундан ташқари U5 смартфонининг экрани 2.5D хусусиятига эга. 2.5D хусусияти туфайли экрандаги тасвир умуман ўзгача тус олади. Янги смартфоннинг сенсори эса жуда ҳам тезкор ва сезгир.

Artel U5 смартфонига иккита юқори сифатли камера ўрнатилган. Смартфоннинг фронтал қисмидаги камера селфи камера деб аталади. Ушбу камера юқори сифатли селфи суратларни тушириш учун яратилган. Камеранинг ўлчамлари 16 мегапикселга тенгдир. Селфи камера билан бирга ўрнатилган ёритгич ёрдамида ҳатто тунда ҳам жуда чиройли суратлар тушириш имконига эга бўласиз. Асосий камера сизга катта имкониятларни очиб беради. Масалан, сиз Portrait тугмасини босиб гўзал портретлар ёки Beauty Face ва HDR ёрдамида чиройли суратлар ва Night Shot ёрдамида ажойиб тунги суратлар туширишингиз мумкин.


Artel U5 турли хил ёрдамчи сенсорларга тўла. Ушбу сенсорлар смартфондан фойдаланишни янада осонлаштиради. Бундай сенсорлардан бири – бу бармоқ изи сенсоридир. Artel U5 нинг орқа панелида жойлашган бармоқ изи сканери Artel смартфонини тез ва қулай ҳимоя қилиш имконини яратади.

U5 смартфонига ёруғлик сенсори, масофа сенсори, акселерометр ва гироскоп каби сенсорлар ўрнатилган.

Artel U5 Qualcomm корхонасида ишланган 64 битли процессорига эга. Процессорга 425 чипсетли Snapdragon кристали ўрнатилган. Процессор 4 та ядрога эга. Ҳар бир ядро 1.4 GHz тезликда ишлайди. Видео ва графика учун Adreno™ 308 жавоб беради. Смартфоннинг оператив хотираси 2 гигабайт, доимий хотираси эса 16 гигабайт бўлиб, уни 64 гигабайтгача ошириш имконияти ҳам мавжуд. U5 смартфонига ўрнатилган 2900 mAh батарея эса тўлиқ бир кунга бемалол етади.

Artel U5 бу хавфсиз, кўп хусусиятларга эга ва замонавий смартфонларнинг ёрқин вакилидир. Бу ниҳоятда қулай смартфон сизни ҳамма саргузаштларингизда ва чўққиларни забт этаётганингизда ёнингизда бўлади. Artel U5 – бу дунёни яхши томонга ўзгартира оладиган ва фақат олдинга интилувчан инсонларнинг танлови.

"Artel U5" смартфонининг тақдимоти 26 декабрь Тошкент шаҳрида “Atlas” кўнгилочар савдо мажмуасида бўлиб ўтди. Жонли оркестр ижроси, иллюзионист чиқиши, худди яқинда самовий кемадан тушган космонавт – буларнинг ҳаммаси коинот атмосферасини яратди.

Янги смартфонни сотиб олиш учун +99871 150-99-88 рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки ишлаб чиқарувчининг расмий саҳифасига https://www.facebook.com/artelmobile.official/мурожаат қилишингиз мумкин.

Манбаа: kun.uz

×