Бош директорлар менежерлардек эмас, балки компания асосчиларидек фикр юритишлари керак

Бош директорлар менежерлардек эмас, балки компания асосчиларидек фикр юритишлари керак

2001-йилда энг юқори бозор имкониятларига эга компаниялар рўйхатига "мовий соққа" компаниялари йетакчилик қилишарди. "General Electric", "Microsoft", "Exxon Mobil", "Walmart", ва "CityGroup" - буларнинг барчаси ўз соҳасининг мутахассиси ва вазифани оптималлаштириш ёрдамида бизнесни самарали йўналтира олган менежерлар томонидан бошқарилган.

Бугунги кунга назар солсангиз, бу рўйхатни ажойиб тарзда ўзгарганини гувоҳи бўласиз. "Apple", "Alphabet", "Microsft", "Amazon", "Berkshire Hathaway" ва буларга етай деб қолган "Alibaba", "Facebook" ҳамда "Tencent" компаниялари мазкур рўйхатга бошчилик қилишмоқда. Булар асосан, бизнесининг моҳиятида самарали ривожланишни биринчи ўринга қўйиб келаётган дадил жамоа, йетакчилар ва асосчилар бошқараётган ёш компаниялардир.
Ўтган йиллар давомида бу компаниялар юксалиши учун кўплаб турткилар бўлди. Энди эса узоқни кўра билиб доимий равишда сармоя тикаётган ушбу ёш, эпчил директорларнинг компанияларини бозорнинг ўзи тақдирламоқда.
Катта корпорациялар эса вақти-вақти билан бундай ривожланаётган компанияларга янги ғоявий, шиддат билан ўсишни кўрсатадиган стартаплар(янги бизнес) яратиш методлари орқали жавоб "зарбасини" бериб туришади. Аммо бу ҳаракатлар баъзида ярани бинт билан боғлашдек самара беради.
Компания ривожланиш трайекториясини изга солиш учун унда жуда чуқур бошқарув ислоҳотларини амалга ошириш, авваламбор буни юқори бошқарув тизимидан бошлаш талаб қилинади. Янги ривожланиш босқичини ишлаб чиқиш учун эса бош директор бошқарувчидек эмас, компания асосчисидек фикр юритиб, жонкуярлик кўрсатишига тўғри келади.
Ислоҳотчи бош директорлар - компанияни ўзлари ташкил қилмаганликларига қарамасдан унинг асосчиси каби иш тутишади. Улар компаниянинг тўхтовсиз ривожланишига сарфлаётган ўз қувватларига аҳамият беришмайди. Бунинг ўрнига улар ўзларининг компаниялари активларини янги бозорга янги таклифлар билан кўчиш ва бетакрор ғоявий ечимлар излашга сарфлайдилар.
Сатя Наделла, Миcрософт бош директори, гапимизнинг ёрқин мисолидир. Наделла 2014-йилда "Microsoft"нинг бош директори лавозимига тайинланиши биланоқ компаниянинг иш юритиш стратегиясини ривожланишга йўналтирди. У - "агар янгисига сакрамасанг, жон сақлолмайсан" деган эди. Наделла "Microsoft"нинг меросий маҳсулотлари, бу ўринда "Windows", кабилар билан чекланиб қолмасдан "Аи" ва "СааС" технологияларини ўзлаштиришга, "Microsoft" хизматлари қаторига қўшиб қўйиш учун "LinkedIn" ни сотиб олишга сармоялар киритди. Юқоридаги хизматлари орқали у узоқни ўйлаб иш қилиш моҳиятининг, изланиш ва ўрганишнинг ва булардан ташқари, бошқа қийматлар орасида харидор истеъмоли қониқишининг қиймати юқори ўринда туришини исботлади. Бозор Наделланинг меҳнати ва ғояларини юксак эътироф этди , у бошқарувчи лавозимини эгаллагандан кейин Миcрософт компанияси анча вақтдан бери ҳукм сураётган турғунлик ҳолатидан ривожланиш ҳолатига ўтти ва аксиялари икки бараварга ўсти. 2016-йилда эса мазкур компания бозорнинг йетакчи бешлигига кирди.
Сиз асосчидек фикр юритишингиз учун Сатя Наделла бўлишингиз шарт эмас. Биз жуда ҳам кўп асосчи-бош директорлар билан ишлаш жараёнида улар қандай қилиб компанияларини оёққа турғазганлиги ва ўзларига қандай йўлни танлашганлигининг гувоҳи бўлдик. Ҳар қандай менежер ўзининг тажрибасидан келиб чиқиб бош директордек эмас балки, компания асосчисидек фикр юритишига ёрдам берадиган қуйидаги бешта одатни таклиф қиламиз.

Ўйлов фикрингизни юксалтиринг

/uploads/image/0221_1067x800.jpg

Етук бизнес стратегистлари мавжуд бозордаги потенсиал адрессларга мурожаат қилиб ундаги танқисликни аниқлашади ва тўлдиришга ҳаракат қилишади. Ислоҳотчи бош директорлар эса мавжуд бозордаги мавжуд муаммоларни аниқлашади ва унга тегишли равишда ечим ишлаб чиқишади.
Масалан, 1980- йилда йетук бизнес вакиллари симли уяли алоқа телефонлари бозорини кенгайтириш билан машғул бўлган бир пайтда, ислоҳотчи директорлар бозорда кўплаб оддий одамларнинг симсиз уяли алоқа телефонига талаби кучлилигини аниқлашади ва уни ишлаб чиқишади.

Муросаю мадора қилманг

Гап қарор қабул қилиш устида борганида, каттадан-катта компаниялар ҳам хавфни минималлаштириш мақсадида муроса йўлига ўтиб келишишга вақт кетказаётган бир пайтда, асосчи-бош директорлар бундай муросадан ташқари жойда янги имкониятлар қучоқ очиб кутаётганини кўра олишади. Venture Capitalist Марк Андреессен айтганидек, "қачонки бирор нарса ҳақида муроса қилишга ўтилса демак, пул албатта чўктирилади ва фойда олиш имконияти йўққа чиқади".

"Яна шуниси аниқки, - дейди Жефф Безос. - Бир бировининг фикрига қўшилмаса ҳам муроса қилиб ишлашда давом этишади ва охир-оқибат янглишганини тан олиб муваффақиятсизликка учрашади".

Унумли муваффақиятсизликни иштиёқ билан қабул қилинг

Омадсизликка дучор бўлиш нима эканлигини ҳамма билади. Аммо унинг асосий моҳияти бу - унга бардош бериш ёки аза тутиш эмас балки, муваффақиятсизликка учраш ёрдамида ҳақиқатни билишдир.
Ислоҳотчи директорлар ўзларининг омадсизликларидан ҳам фойдаланиб, унинг ёрдамида келажакда тўғри қарорлар чиқаришади. Эрик Райс ўзининг "The lean startup and the startup way" китобида унумли омадсизлик, хатоларингиздан хулоса чиқариб келажакда шу хатолар ортидан келган билим ёрдамида муваффақият сари "учиб" кетишингиз мумкинлигини тушунтириб ўтган.

Янги ташаббускорларни қўлланг

Кўплаб катта бизнес доираларида уларни яна ҳам катта қилиши мумкин бўлган ташаббус вакилларини, ўзларининг эски стандарт иш усулида ушлаб, "ўлдириб" қўйишади. Янги ташаббускорлар шунчаки бизнес эмас балки, улар келажак бизнесининг фаразидирлар. Шундай экан, уларни стандарт иш усулида қотириб қўйиш, бизнесни келажаги ва гуллаб-яшнашига болта уриш билан тенгдир.

Бизнес келажак стратегиясини ишлаб чиқинг

"Heil Mary" компанияси эскича қарашлардан фарқли ўлароқ, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Масалан, улар "Venture Capitalist"лардек келгуси 5 йилда компанияларини қайерда кўришни исташади ва шунга мос стратегиялар портфолиё(режа)сини ишлаб чиқишади. Катта фойда катта таваккални талаб қилади.
Ўзларининг компанияларида ислоҳотлар ўтказиш учун бош директорлар жасур ва дадил бўлишлари, ўзига хос тарзда иш юритиш учун ходимларига вазифа ва чегараларни кўрсатиб қўйишлари талаб қилинади. Бундай ислоҳотларсиз компания яна эски муросасизлик ҳолатига ўтиб қолиши ҳеч гап эмас.


Манбаа: hbr.org

×