Бошлиғингиз билишингизни хоҳлайдиган, аммо буни ҳеч қачон сизга айтмайдиган 3 нарса
Муваффақият сири
02-12-2017 1758
Бошлиғингиз билишингизни хоҳлайдиган, аммо буни ҳеч қачон сизга айтмайдиган 3 нарса
Бу уч нарса сизга муваффақиятли ишлашга ёрдам беради, лекин бу нарсаларни менежерингиздан эшитмайсиз.
Иш жойидаги мулоқот - энг асосий мавзулардан биридир. Сизнинг хўжайинингиз тирноқ тагидан кир қидирмасдан бошқаришини хоҳлайсизми? Хўжайинингиз иш ҳақида унинг фикрини билмаганингиз учун сизга кўпроқ маълумот беришини хоҳлайсизми?
"Триплемент"да ўтган 6 йилим мобайнида пайқаган ҳолатим шу бўлдики, деярли барча менежерлар иш жойидаги мана шундай саволлар билан курашишади. Чу мавзуда яратилган барча китоблар менежерларга гуруҳидаги ходимлар билан индивидуал тарзда ишга мослашувчанлигини оширишга ёрдам беради. Аниқланишича кўплаб менежерлар ходимлари билан бўладиган ишдаги мулоқотларда нўноқ ҳисобланишади. Ходим сифатида қуйидаги маслаҳатларни менежерингиз билан келишиб ишлаш учун қабул қилинг. Бошқарувчиларга эса барча ходимлар билан бир хил муомалада бўлиб ишлаш имконини беради ҳаттоки, бу қийин бўлса ҳам.
1. "Ҳар доим нафақат муаммо балки, унинг ечими билан кел"
Қачонки ходим ишдаги бирор муаммо билан келса, яхши бошлиқ уни ижобий кутиб олади. Агарда ундай қилмаса, бундан кейин "ўзини гуноҳкорлиги" учун қўпол муомала қабул қилган ходим ҳеч қачон ишдаги камчилик ва муаммоларни ўртага ташламайди. Бу захарли маданият. Шу сабабли кўп менежерлар масалаҳат беришга ва уни ходимга етказиш усулига эҳтиётколик билан ёндашишади.
Мен ёзда кўчмас мулк муҳандислиги cомпаниясида ишлаганимда, бинода газ ҳидини сездим; қувур тешилган экан. Бу ҳақида бориб бошлиғимга хабар берганимда эса унинг баланд бақиришидан бошқа ҳеч нарсани эштмадим. Яхшиямки бинода бошқа бундай ҳолат бўлмади. Чунки иккинчи маротаба бу ҳақида ўша менежерга балки айтмаган бўлармидим.
Сизнинг бошлиғингиз муаммо билан келишингизга рози бўлиши билан бирга унинг ечимини тақдим этишингизни ҳам хоҳлайди. Майли сизнинг муаммога берган ечимингиз хато бўлсин, майли у қабул қилинмасин. Аммо менежер ва компания учун энг муҳими сизнинг компания истиқболи ва ривожи йўлидаги ҳаракатингиздир. Шундай муаммолар борки (масалан кадрлар билан ишлаш) уни ечишга ҳам ҳаракат қилмасдан бартараф этиш керак. Сизнинг хабарингиз шундай ҳолатларда самарали бўлиши мумкин.
2. "Ишинга алоқадор бўлмаган нарсаларни ўргана олишингни кўрсат"
Бошлиғингизга натижа муҳим. Шундай бўлса ҳам унга сизнинг қандай ўзлаштиришингиз ва янгиликларни ўрганиб боришингиз керак. Ўзлаштираётган билимларингизнинг хилма-хиллиги келажакда кўтарилишингизга бериладиган чипта гаровидир. Қилиб турган ишингизни яхши билишингиз кўтарилгандаги ишингизни яхши қилишингизни англатмайди. Шунинг учун ҳам тез англай олишингиз ва тез ўргана билишингиз бошлиғингизга мансабингизни кўтариш учун муҳим аломатдир.
Аммо менежерлар бунга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашишади, чунки улар ҳозирги қилиб турган вазифангиздан чалғишингизни хоҳлашмайди. Арқонни узун ташлаб сизнинг сабрингиз ва ақлингизни синовдан ўтказишади. Ҳозирги вазифангизни яхши ўзлаштириб юритишингиз, менежерингизга кейинги вазифангизни ҳам худди шундай эплай олишингизни англатади ва сизни кўтаришга бўлган ишончи ортади.
3. "Сен менинг ўринбосаримсан"
Худди театрдаги актёрлардек, сиз ва сизнинг бошлиғингиз ҳам бир хил ролни ижро этасизлар. Бугун сиз ўзингизнинг вазифангиздасиз, лекин эртага менежерингизнинг ўрнида бўлиб қолишингиз мумкин. Сиз ва унинг ўртасидаги ягона фарқ бу - малакадир. Агарда сиз ўз қийматингизни оширмоқчи бўлсангиз ўзингизни худди менежер ўринбосари деб тасаввур қилишингиз керак.
Агарда бошлиғингиз сизга бирор маълумотни беришга ёки ўргатишга вақти бўлмаса, буларни эпчиллик билан ундан "суғуриб" олиш сизнинг вазифангиздир. Худди театрда асосий актор касал бўлиб қолганида, унинг ўринбосари саҳнага чиқиб актор ўрнини тўлдира олса вазифани уддалаган бўлади. Сизнинг ҳолатингизда ҳам шундай: керакли пайтта бошлиғингизни вазифасини бажариб қўйсангиз олам гулистон!
Албатта ўринбосарда етакчига нисбатан кам малака бўлади. Аммо вақти келганида ўринбосар ҳам етакчига айланади.
Манбаа: www.inc.com
×