Бой бўлишни хоҳлайсизми? Унда фикрлашингизни ўргартиринг.

Бой бўлишни хоҳлайсизми? Унда фикрлашингизни ўргартиринг.

Нега жуда камчилик инсонлар миллионер бўлишади? Жавоб оддий: Бой бўлиш учун бой одамлардек фикрлаш керак. Бу нималардан иборат?

Бой инсон ўзининг молиявий чиқимларини режалаштириши билан бирга фақат эртанги кунни ўйлаб яшайди ҳамда йил охиригача ўзи учун катта мақсадлар қўйиб олади. Юқоридаги фикрни қуйидаги мисол ёрдамида кўрсатиш мумкин. Бир кунда ҳам бой одамлар, ҳам камбағал одамлар иштирок этган тадқиқот ўтказилди. Тадқиқотнинг асосий саволи бу - "Сизга ҳеч қандай фойда кўриш имкониятисиз ( ижарага бериш ёки сотиш) машина совға қилишганида қандай машинани танлаган бўлардингиз?" Биласизми бой одамлар нимани танлашди? Улар жуда арзон ва камчиқим машиналарни афзал кўришди. Нега? Ўзларининг молиявий ҳолатларидан келиб чиқиб улар агар қиммат машина танлашса унинг суғурта пули, ёқилғи сарфи ҳамда таъмирланиши каби муаммоларини ҳал қилишга яхшигина маблағ кетишини ҳисоблашди. Ҳеч қандай фойда келмайдиган буюм учун бу керак эмас. Улар танлаган камчиқим автомабилларга эгалик қилиш, айтайлик Бентли ёки Феррарига эгалик қилишдан анча арзон тушади. Гап шундаки бундай одамлар ҳар доим танганинг бошқа томонини ҳам ўйлашади ва ўзларининг пуллари бўйича барча маъсулиятни бўйинларига олишади.

Камбағал инсонларнинг фикрлаши эса бунинг аксидир. Бу инсонлар эса ўйлаб ҳам ўтирмасдан энг қиммат машиналарни айтиб ташлашди. Қиммат "тойчоқлар"нинг чиқими ҳам жуда қиммат бўлади. Бундай инсонлар эртанги кун билан эмас фақат бугунги куни учун яшайдиганлардир. Агарда ортиқча бирор ердан кирим бўлиб қолса дарровгина энг замонавий урфдаги кийимларни сотиб олишади худди миллионер бўлиб қолишгандек. Лекин бу фақатгина ташқи безакдир. Агарда фикрлашингиз бой бўлмаса, ўзингизни қанчалик безаманг барибир бой бўлиб қолмайсиз.

Ян бир мисол орқали бу икки турдаги одамларнинг фарқини очиб беришимиз мумкин. Лотареяда ютиб чиққан одам уни қайта катта даромад келтирадиган соҳаларга тикиш ўрнига фойдасиз кийим-кечакларга сарфлашади. Бундай омадни қўлга киритган кўчилик инсонлар ишларини ҳам ташлаб дам олишга чиқиб кетишади. Ютуқли пуллари тугагандан кейин эса яна ўша зерикарли ва камдаромад ишларига қайтишади. Катта пул билан муомала қилишни билмайдиган инсонлар бой инсонлардек фикр юрита олмайдилар. Уларга ҳаттоки қандайдир бизнесни йўлга қўйиб берсангиз уни ҳам касодга учратишади.

Манбаа: business-udacha.ru

×