"Google" қандай даромад кўради?

Пул оқими 28-11-2017 1799

Кўпчиликни ўйлантирадиган савол: Google қандай даромад кўради? Бизнинг бу савoлимизга жавобни "Google"нинг бош ижорочи директори йиллик ҳисоботдаги аксиядорларга йўллаган хатида ошкор этган: “Бизнинг асосий даромадимиз онлайн арзон нархдаги рекламалардан келади”.

Бир вақтлар Нортҳерн Лигҳт ва Аск Жеевес одамлар томонидан эътироф этилган асосий қидирув воситаси эди. Лекин 1998 йилда ташкил этилганидан бир неча йил ўтиб, Google бутун дунёда машҳур қидирув воситасига айланди ва "Google" сўзи феъл сифатида ҳам ишлатила бошланди. Бу қандай содир бўлди?
Бир сўз билан "Adwords" Googleни дунёдаги энг йирик автобус бекати десак ҳам бўлади чунки у даромадларининг 96 фоизини рекламадан олади. Бу эса қидирув тизими сифатида танилган Googleни рақобатчиларидан шуниси билан ажратиб туради. Googleнинг асосчиларининг айтишича "агар сиз Google қидирув майдончасида бирон нарсани терсангиз, сиз ўз ўзидан айнан ўша саҳифаларга йўналтирилмайсиз. Буларнинг ҳаммасига "AdWords" (Google дастури) га реклама берувчининг таъсири туфайли амалга оширилади. Googleга реклама қўйиш ҳам ауксион орқали амалга оширилади. Бошқалардан кўра қанча кўп пул таклиф қилсангиз ва реклама қилинадиган нарсанинг сифати қанча яхши бўлса, сизнинг рекламангизнинг юқорида бўлиш даражаси шунча юқори бўлади.

Google сиздан қандай фойда кўради?

Масалан сиз Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида нонвойхона бизнеси билан шуғулланасиз. Дейлик, бирон киши шу ҳудудда нон сотиб олмоқчи бўлса Чилонзордаги нонвойхона деб қидириши мумкин ва калит сўзлар “Чилонзор” + “нонвойхона” бўлади. Агар сиз google саҳифасига рекламангизни кирицангиз ва калит сўзларда Чилонзор нонвойхона деб киритасиз. Агар шу тумандаги нон учун googleда қидирув берса уларга биринчи бўлиб сизнинг саҳифангиз кўринади ва бу эса сизнинг бизнесингиз учун потенсиал мижозлар сонини оширади.
Google мижозлари нуқтаи назаридан (реклама қўядиганлар) бу жуда ҳам қулай ва хавфсиз таклиф. Чунки Google ўз хизмат ҳаққини қачонки қидирувчи реклама қўйган шахснинг саҳифасига кирсагина ечиб олади. Агар рекламани ҳеч ким босиб кирмаса, мижоздан ҳақ ечиб олинмайди. Бунда мижозни ўз рекламасини ҳеч қандай тўловларсиз Google жойлашига имкон яратади. Ҳар бир рекламани босишнинг (клик) нинг нархи 50 сентдан $50 гача бўлиши мумкин.
Googleнинг рекламадан келадиган яна бошқа бир даромад манбайи бу "Adsense". Бундан икки томон ҳам (google ва бегона сайт) ҳам манфаатдор бўлади. Тасаввур қилинг, сизнинг шахсий веб сайтингиз бор ва у жуда ҳам машҳур ва кўпчилик унга ташриф буюради. Сиз шунда Googleнинг "Adsense" дастури орқали бошқа бир рекламаларни Google билан ҳамкорликда ўз шахсий сайтингизда реклама қилишингиз мумкин. Сизнинг сайтингиз орқали реклама қўйилди ва сайт орқали рекламага йўналтирилса ҳар бир кириш учун белгиланган маблағнинг 68 фоизи сайтингизга ва 32 фоизи Googleга насиб қилади. Масалан, ҳар бир кириш нархи $10 бўлса, сиз $6.8 га ва Google эса $3.2 га эга бўлади.
Google 2015 йилда рекламалардан $77 миллиард даромад кўрди. Бу маблағнинг 77 фоизи "Adwords" ва 23 фоизи "Adsense ҳисобига тўғри келади.
×