Қашшоқликдан қутилишингизга тўсқинлик қиладиган 8 та одат.

Оддий бир инсоннинг бирор кунда тўсатдан бойиб кетган ҳолатлари кўп бўлганига тарих гувоҳ. Аммо баъзи одамлар фикр-ҳаёлларидан кетмайдиган қашшоқлик психологияси туфайли бутун умр ишласалар ҳам ҳеч қачон косалари оқармайди.

Мазкур мақолада қашшоқликдан қутилишга ҳалақит берадиган 8 та тўсиқ келтириб ўтилади.

1. Тежамкорликка бўлган ўчлик

Қашшоқ фикрловчилар ўзларининг вақтларини ва кучларини эрталабдан барча дўконларни айланиб чиқиб, ундаги нархларни солиштирган ҳолда максимал тежамколикка эришишга сарфлайдилар. Ваҳоланки, ушбу куч ва вақтни ўзларининг билим доирасини кенгайтиришга ва юқори маошли иш излашга сарфлашлари мумкин эди.

2. Ўзгаришлардан қўрқиш

Психологик қашшоқ одамга хос бўлган хусусиятлардан яна бири бу - ўзгаришлардан ўлгудай қўрқишдир. Ахир ўзгартиришга қарор қилиш бу - бир текис ҳаётдан воз кечиб таваккал қилиш деганида!

Бундай одамларнинг ўзларини бизнесларини очиши эҳтимолдан жуда йироқ, ўша бизнес ёниб кетиши мумкин. Ёки улар бошқа шаҳарга кўчиб ўтишга қўрқишади, чунки ўша жойда танишлари йўқ. Ёки бўлмаса, ишларини ундан ҳам яхшироқ ишга жойлашиш имкони пайдо бўлса ҳам ўзгартиришмайди, чунки у ердаги кўплаб қийинчиликлар ва муваффақиятсизликдан қўрқишади.

3. Маоши кам бўлса ҳам, барқарор иш

Қашшоқ психологияга эга одамлар бутун умр ўзларининг бошлиқлари ва чидаб бўлмас ҳамкасбларидан шикоят қилган ҳолда паст маошли ва зерикарли касбларида ишлаб юришлари мумкин. Ҳар душанба улар ишни ҳафта охирига қанча қолганини ҳисоблаш билан зерикарли бошлайдилар ва дам олиш кунларига эса сиқилган лимон каби етиб келадилар. Лекин улар бу ишдан ҳеч қачон истеъфога чиқмайдила. Нега энди чиқишлари керак, ахир бу барқарор ишку!

4. Ҳасад

Кўпинча психологик қашшоқ инсоннинг характерида ҳасад каби ёқимсиз иллатни ҳам кўришимиз мумкин. Бундай одам ўзидан кўра кўпроқ ҳақ оладиган ҳамкасбига ёки ундан кўра яхшироқ уйда яшайдиган қўшнисига ҳасад қилиши мумкин.

5. Фаол бўлишни хоҳламаслик

Бундай инсонлар атрофдаги воқеа-ҳодисага пассив муносабатда бўлишга мойилдирлар. Қашшоқ фикрлашга эга ана шундай одамлар фаол ҳаёт тарзидан чекинадилар, муваффақиятсизликдан қўрқадилар. Уларнинг фикрича, барвақт уйғониб фаол яшагандан кўра, оқим бўйича сузган мақул.

6. Масъулиятдан қочиш, тамагирлик

Мазкур психология эгалари ҳаммани ўзларидан қарздор деб билишади. Улар масъулиятни бошқаларга илган ҳолда, тинч- тотув яшашга ҳаракат қилишади. Масъулият йўқми демак, муваффақиятсизлик ҳам йўқ. Психологик қашшоқ одамлар ҳар доим: "Давлат мени таъминлаши керак . . . ", "Иш берувчи менга яхши маош тўлаш керак, чунки мен яхши ишлайман . . . ", "Нархларни давлат назорат қилиш керак . . . " ва ҳоказо мантиқларни илгари суришади.

7. "Бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсани хоҳлайман! "

Қашшоқона фикрловчилар ҳеч бир нарсага меҳнат ва иштиёқни сармоя қилмасдан ҳамма нарсани дарҳол ҳозиру-нозил бўлишини хоҳлашади. Малака ошириш ёки бошланғич кичкина маошга қаноат қилмасдан дарҳол баланд иш ҳақи ва осон ишни хоҳлаб қолишади.

8. Ўзини етарли баҳоламаслик

Бундай инсонлар ўзларини етарли баҳоламай яхши ҳаёт сари ҳаракат қилиш ўрнига омадсизликдан ва тақдирдан нолиб юришади. Тўғрида, ўзига ишонч ва етарли баҳо бериш қайердан ҳам бўлсин қачонки, ҳамма вақтни зерикарли ва инсонни ўсишига кўмаклашмайдиган ишга сарфлагандан кейин.

Қашшоқлик психологиясидан қандай қутилиш мумкин:

  • Севмайдиган ишингизни давом эттирманг
  • Шикоят қилишни бас қилинг
  • Фаол бўлинг, шунда ҳамма нарса амалга ошади
  • Ҳасад ва очкўликдан йироқ бўлинг
  • Ҳеч ким сиздан қарздор эмаслигини ёдда тутинг
  • Ўзингизни бошқалар билан солиштирманг
  • Ўзингиз устингизда ишланг ва руҳий томондан ўзгаринг
Агар сиз юқорида қайд қилинганларга изчил ва оғишларсиз амал қилсангиз, қашшоқлик психологиясидан ва қашшоқча ўйлашдан тезда халос бўласиз.

Манбаа: www.adme.ru

×