Ҳозир ҳатто сенинг душманларинг ҳам чанқоқлик билан китоб варақлашмоқда! Ҳарвард Университети талабаларига қандай руҳий озуқа берилади?
Глобал миқёсда ҳаётнинг барча жабҳалари учун комил етакчиларни тарбиялайдиган, идеал таълим тизимига эга бўлган ва ҳозирги кунда дунёнинг барча бурчакларида жами 360 000 битирувчиси бўлган Буюк Ҳарвард Университети ўзининг 20 000 талабасига ҳар куни қандай психологик тиргак ва озуқани беради. Қуйида бундай руҳий куч берадиган жумлаларнинг баъзилари билан қисқача танишишингиз мумкин.
1. Агарда ҳозир сен ухласанг, албатта куни бўйи ўйлаган орзу ниятингни тушингда кўрасан. Лекин ширин уйқу ўрнига ўқишни танласанг, сенда қилган барча орзу ниятларингни рўёбини кўриш имконияти пайдо бўлади.
2. Сен бирор иш қилишга энди кеч бўлди деб ҳисоблаётган вақтинг аслида у ишни қилишинга ҳали жуда эрта бўлади.
3. Зиёли бўлиш учун таълим олиш машаққати ва меҳнати бу вақтинчалик қийинчиликдир. Лекин билимсизлик машаққати бу - бутун умрликдир.
4. Ўқиш бу - шунчаки вақт ва пул кетказиш эмас. Ўқиш бу куч учун вақт ва пул кетказишдир.
5. Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Лекин сен ҳаётнинг оддийгина мана шу босқичидан ўта олмасанг, сен ўзи ҳаётда нимага қодирсан?!
6. Ғайрат ҳамда ҳаракат бахт келтиради.
7. Омад - фақатгина ҳаммадан олдин бошлаганга ва ҳаммадан кўп ҳаракат қилганга ёнбосади.
8. Барчасига вақтида улгуриш ҳаммага ҳам эмас. Лекин омад мукаммалликка ҳаракат қилганга ва қарор қабул қила оладиганга берилади.
9. Вақт учади. Ўтаётган соат мили бу вақт эмас, бу УМРИНГДИР!
10. Бугунги дангасалигинг ва лоқайдлигинг - эртанги кўз ёшларинга сабаб бўлади.
11. Келажак учун ниманидир сармоя қиладиганлар - реалистлардир!
12. Сенинг иш ҳаққинг сенинг билиминга тўғридан-тўғри пропорционалдир!
13. Бугунги кун ҳеч қачон қайтиб келмайди.
14. Ҳозир ҳатто сенинг душманларинг ҳам чанқоқлик билан китоб варақлашмоқда!
15. Терламасанг юзингни артиб қўядиганлар топилмайди.
Манбаа: business-udacha.ru