Kia ва Hyundai ўз автомобилларини сунъий онг ёрдамчиси билан жиҳозлайди

Хай-Теч 29-12-2017 3709
Kia ва Hyundai ўз автомобилларини сунъий онг ёрдамчиси билан жиҳозлайди

Жанубий Кореянинг энг йирик иккита автомобилсозлик концерни Hyundai ва Кia автомобиллари 2019 йилдан бошлаб сунъий онг негизида яратилган виртуал ёрдамчи – AI-ассистент билан жиҳозланади. Бу тизим ҳайдовчилар ва йўловчиларга турли вазиятларда ёрдам беради ва уларнинг сафарларини максимал қулай ва ортиқча ҳаракатлардан холи қилади. Бу ҳақида Kun.uz хабар бермоқда

Ёрдамчи, мисол учун, SoundHound сервиси ёрдамида радиода қандай қўшиқ янграётганини аниқлаб, уни айта олиши мумкин. У ҳайдовчи айни вақтда қаерга йўналаётганини аниқлашга уриниб, воқеаларни олдиндан баҳолашга ҳаракат қилади ва агар унинг “ўйлари” тўғри чиқса, унда якуний манзилгача йўлни ўзи тузиб чиқади. Тизим бунда автомобиль эгасининг тақвимидаги ёзувлари, одатлари ва турмушининг ўзига хос жиҳатлари, куннинг қисмига таянади.

Виртуал ёрдамчи йўловчиларга об-ҳаво ҳақида маълумот беради, дунё ва маҳаллий янгиликлар ичидан энг қизиқларини танлаб, уларни қисқа ва тушунарли шаклда сўзлай олади. Тизим, шубҳасиз, одамлар билан Google, Siri, Alexa ёрдамчилари каби овозли буйруқлар ёрдамида мулоқот қила олади. Бу тизим оммага 2018 йил бошида бошланадиган CES кўргазмаси доирасида намойиш қилинади.

Манбаа: kun.uz

×