Компания қандай қилиб янгиликларни қўллаб-қувватлайдиган маданиятни яратиши мумкин.

Стратегия 03-12-2017 1546
Компания қандай қилиб янгиликларни қўллаб-қувватлайдиган маданиятни яратиши мумкин.

Умуман олганда, йирик халқаро ва кўп миллатли корпорациялар энг ўзгарувчан иш муҳитига эга жой ҳисобланмайди. Йирик компаниялар ҳақидаги иерархия ва бюрократия тушунчалари охирги бир неча ўнйилликлар давомида истеъдодли кадрларни улардан узоқлаштириб келмоқда. "Startup"лар (янги бизнеслар), бозор қоидаларини ўзгартирувчилар, эса динамик ўзгаришлар ва ўзгача фикрлашлар сабаб рақобатбардошлилигини мустаҳкамлаб келмоқда.
Корпорациялар эса эътиборларини ички ва ташқи муҳитдаги маданий қарашлариши ўзгартиришлари керак. Чунки бугунги дунё компаниялари иш муҳити доимий янгиланишдадир. Янги технологиялар, бозор талаблари, оилавий ўзгаришлар ва глобаллашув бизнинг яшаш ва ишлаш йўлимизни ўзгартириб юборди. Корпорациялар муваффақиятига ҳисса қўшадиган энг муҳум омил бу - истеъдодли кадрларни жалб қилишга ҳалақит берадиган ҳар қандай тўсиқни бартараф этиш, ташқи ҳамкорлар билан ишлаш ҳамда ички маданиятни демократлаштириш ҳисобланади. Катта ташкилотнинг молиявий соғломлигини мустаҳкамлаш, инноватсион маданиятни яратишда ёрдам берадиган қуйидаги асосий усуллар мавжуд.

1. Ўзгаришларни ички ишлардан бошлаш.

Ҳар бир йирик компанияда уни бошқаларидан ажратиб турадиган катта кучи бўлади. Аслиди сиз ушбу кучни пайқаб уни инноватсион ёндашув муҳитини яратиш йўлида қандай ишлатилишини ҳисоблаб чиқишингиз керак. Айтайлик, сиз дастурлаш билан шуғилланадиган компанияда ишлайсиз ва қўл остингизда ўз ишининг усталари - дастурчилар бор. Ушбу дастурчилар кодлар ёзишади ва янги нарсаларни яратишади. Сизнинг фазифангиз ушбу билимлардан фойдаланиб, ижодий тасаввурга таянган ҳолда компаниядаги муаммоларни ҳал этиш ва янги фикрларни юзага чиқаришдир. Агар сиз маркетинг компаниясини бошқараётган бўлсангиз, ундаги ташқи аналитик маълумотлардан фойдаланиб ўз корхонангизнинг ички муҳитини янгилашингиз мумкин.

2. Жараённи демократлаштириш.

Таърифига кўра, бундай халқаро компаниялар жуда кўп ходимга эга бўлади. Бу "кўпчилик" мувофиқлаштирувчи инноватсияга ҳалақит берсада, бу жараённи демократлаштириш орқали буни олдини олиш мумкин.

  • Барча ходимларингизга тегишли бўлган умумий суҳбатлашиш йўли ва инноватсияни ишлаб чиқишга вақт ажратинг. Нега биз фақат инноватсион маҳсулотларга берилиб кетмоқдамиз? Инноватсиялар - мижозларни қўллаб-қувватлаш ёки автоматлаштириш жараёнига муҳтож бўлган пайтда соҳа инсонларини жалб қилишни талаб қиладиган янги йўлни топиш демакдир.
  • Иштирокчиларни қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган умумий воситалар ва ресурсларни сармоялаб рағбатлантириш ҳам инноватсион ёндашувдир. Бугунги кунда тайёр ва оммабоп янги ғояларга ёрдам берадиган жуда кўп дастурий таъминот ечимлари мавжуд. Ундан ташқари кечаги зерикарли ва секин дастурларнинг бугунги интерактив ва тез "ўйлайдиган" онлине версиялари ҳам пайдо бўлган.
  • Бундай ташаббусколик билан ҳамкорликни йўлга қўйиш айни муддао. Компаниядаги тадбирларни ўтказиш ёки компания томонидан кенг миқёсда ўтказиладиган тадбирларда аниқ сармояларни биринчи ўринга қўйиш орқали йирик корпорацияларнинг иэрархиясини ва катта корпорацияларни маданиятига таъсир қилишда ва инноватсион инкубацияга олиб келадиган натижаларга эришишнинг ҳақиқий усуллари мавжуд.

3. Шаффоф муносабатлар ўрнатиш

Ҳатто энг йирик компаниялар ҳам ўзгариш суръатига мослашиш ва уни қондириш учун ҳамкорларга таянишлари керак. Ёпиқ ишлаш энди ҳимояланмаган; бу тақиқланган. Корпорациялар технология истеъдодини қондиришга, стартуплар ҳамда университетлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга ва мижозлар билан биргаликда ривожланаётган технологияларни эксперимент қилиш йўлларини ривожлантиришга муҳтож.

Бугунги кунда, кўплаб компаниялар ўзларининг лабораторияларини ёки "тезлаштирувчи қурилмалар" ни қуриш ва синовдан ўтказишга бор эътиборларини қаратишмоқда. Лабораториялар катта корпорациялар учун тўғри жойлаштирилса жуда кўп ижобий таклифларни тақдим этади. Улар энг яхши истеъдодни жалб қилиш, янги ғояларни тезкор тарзда синаб кўриш ва стартуп ва университет алмашуви билан шуғулланувчилар билан камроқ номенклатура ила ҳамкорлик қилиш каби энг яхши янги бизнесларни жалб қиладиган муҳитларни яратиши мумкин.
Умуман олганда, йирик корпорациянинг инноватсиялари ҳар қандай сармоя ёки ёрқин янги ғоя каби кенг миқёсда маданият алмашинуви ҳисобланади. Катта корпорация ичида инноватсион маданиятни яратиш учун эволюциявий ёндашув зарур. Бу экотизимни ёқиш ва уни ҳайдаш ўзгаришларини ўлчаш имконини беради. Агар муваффақият қозонган корпорациялар ўзларининг фарқловчи воситаларини англай олсалар, ўз имкониятларини ишга солиб, ташқи истеъдодларни қабул қилиш йўлларини топсалар, улар инноватсияларнинг ривожланиши мумкин бўлган муҳитларни яратадилар.

Манбаа: perspectives.eiu.com

×