Қўлингиздаги пулни йўқотмасликни хоҳлайсизми?

Стратегия 23-09-2021 2783

Пулнинг қадрсизланиши – бу маълум қийматдаги пулнинг келажакда ҳозирги қийматидан кўра камроқ қийматга эга бўлишини англатувчи атама ҳисобланади.

Бу молиянинг асосий моҳиятидир. Қўлингизда турган нақд пулнинг қиймати келажакдаги бир хил суммада тўланадиган пулдан кўпроқ қийматга эга ҳисобланади. Пул инвестиция қилинмаса, унинг қиймати вақт ўтиши билан пасаяди. Кечиктирилган инвестиция - йўқотилган имкониятдир.

Масалан, агар сиз ёстиғингизнинг тагига $1000 пулни 3 йил муддатга беркитиб қўйсангиз, сиз ҳам ана шу маблағингиз инвестиция қилинганда сизга келтириши мумкин бўлган қўшимча фойдадан қуруқ қоласиз, ҳам у пулнинг уч йил аввалги харид қувватининг ҳам инфляция туфайли пасайишига сабабчи бўласиз.

Яна бир мисол, айтайлик, сизга бугун ёки икки йилдан кейин $10 000 маблағ олишни таклиф қилишди. Сумманинг бир хил бўлишига қарамасдан, бугунги $10 000нинг икки йил кейинги $10 000дан қиймати ҳам, харид қуввати ҳам сезиларли даражада баланд бўлади.

Хулоса: пулингизни сармояга айлантирмас экансиз, вақт ўтиши билан унинг қиймати тушиб бораверади ва оқибатда сариқ чақага айланади.


Манба: "Investopedia.com" нашри

Қобилжон Собиржон ўғли таржимаси

×