Куннинг қандай ўтиши Тонгга боғлиқ

Куннинг қандай ўтиши Тонгга боғлиқ

Ҳар бир кун сермаҳсул бўлиши учун Гейц, Бренсон, Зукерберг ва бошқа муваффақиятга эришган шахслар эрталаблари нима билан шуғулланишади?

Тонгги қимматли вақтда кўпчилик бой бўлмаган инсонлар яна озгина мудраб олиш учун будилникларини қайта-қайта ўчираётган пайтда, муваффақиятли инсонлар аллақачон ўз соғликлари ва билимини мустаҳкамлаш устида ишлаётган ва карераси келажагининг режасини тузаётган бўлишади.

Жек Ма - "Alibaba Group" асосчиси

/uploads/image/Jack-Ma-morning-schedule.jpg

"Мен ўзимга ҳар доим биз фақат ишлаш учун эмас, балки ҳаётдан завқланиш учун туғилганмиз деб такрорлайман. Биз бир-биримизга ёрдам бериш учун дунёга келганмиз, ишлаш учун эмас. Агар сен бутун умрингни фақат ишлаб ўтказсанг, охирида бундан афсусланасан. "
Бу Жек Ма ҳаёт тарзининг асосидир. Айнан шунинг учун ҳам у эрталаб соат 6да туради ва ҳар бир лаҳзани ҳаётдан роҳатланишга сарфлайди. У кунининг атиги 1.5 соатини ишга сарфлаб қолган қисмини оила даврасида ўтказади.
Тим Кук - "Apple" бош директори

/uploads/image/Tim Cook.jpg

Тим Кук тонгни соат 4:30 да электрон почта хабарларини ходимларга юбориш билан қарши олади. Соат 5 да у спорт залида бўлади. У кечгача ишлайди ва ўзининг офисга биринчи бўлиб келиб, охирги бўлиб кетиш одатидан фахрланади.
Жефф Безос - "Amazon" бош директори

/uploads/image/jeff-bezos-amazon.jpg

Унинг истеъмолчиларга бўлган чуқур эътибори афсонага айланган. Аммо у ишга муккасидан кетганлар хилидан эмас. Ҳатто вазифалар муддатлари яқин бўлса ҳам бу уни кечки уйқудан тўхтата олмайди. Унинг аниқ уйғониш режими йўқ. Лекин нима бўлганда ҳам вақтли ухлайди ва соат 9гача уйғонади
Билл Гейц - "Microsoft" асосчиси

/uploads/image/Bill-gates-morning-schedule.jpg

Билл Гейц машқлар учун бир кунда камида бир соат ажратади. Эрталаб у югуриш йўлакчасида югуради ва юракни қувватлантирувчи машқларни видео-инструктор ёки мураббий ёрдамида бажаради.
Марк Зукерберг - "Facebook" асосчиси ва раҳбари

/uploads/image/Mark-Zuckerberg-morning-schedule.jpg

Марк Зукерберг одатда эрталаб соат 6 ларда туради ва тўғри офисга боради. Илгари у эрталабги 6гача дастурчилар билан ишлаган ва уйга фақат ухлаш учунгина келган. Аммо оилали бўлиши билан у ишдан вақтли кетадиган бўлди.
Жeк Дорсей - "Twitter" асосчиси

/uploads/image/jack-dorsey-twitter.jpg

Жeк кунни соат 5:30дан бошлайди. У дастлаб таффаккурини юксалтириш билан шуғулланади ва 8 километрлик югуришга чиқади.

Ричард Бренсон - "Virgin Group" асосчиси

/uploads/image/sir-richard-branson.jpg

У уйғониши билан ўзининг Неккер номли шахсий ороли бўйида денгизда сузади. Теннисдан кейин у соғлик учун фойдали нонушта қилади.
Уоррен Баффет - "Berkshire Hathaway" асосчиси
Уоррен соат 6:45гача уйғонади ва 6та газетани ўқиб чиқади. Аммо унинг белгиланган иш режаси йўқ. У 80% вақтини ўқиш билан ўтказади.
Говард Чулц - "Starbucks" бош директори

/uploads/image/Starbucks.jpg

У кунни жисмоний машқлар билан бошлайди. Баъзида бу машқлар рафиқаси билан мотоциклда сайр қилиш бўлиши мумкин. Лекин ҳар доим у офисга соат 6да келади.
Боб Игор - "Disney" бош директори
У соат 4:30да уйғонади. Бу тинч пайтни у газета ўқиш, жисмоний бадантарбия, мусиқа эшитиш ва электрон почтани текширишга сарфлайди.
Опра Уинфри - Актриса, бошловчи ва медиамагнат
Кун унинг учун фикрларини тартибга солиш мақсадида 20 дақиқалик тафаккур машқлари билан бошланади. Ундан кейин спорт зал машқларига навбат.
Индра Нури - "PepsiCo" бош директори ва директорлар кенгаши аъзоси
Индра соат 4 да уйғонади. Соат 7да бизнес жараёнини бошқариш учун офисда бўлади.
Тим Феррис - Америкалик сармоядор, ёзувчи ва "4 соатлик иш ҳафтаси" бесцеллери муаллифи
Тим уйғониши билан кроватини тартибга солади. У кунни унча катта бўлмаган тўғри ҳаракатидан бошлагани учун ўзида фахрни ҳис қилади. Кейин 20 дақиқа тафаккур машқлари ва енгил жисмоний машқлар билан шуғулланади ва чой ичади.
Барак Обама - АҚШнинг 44- президенти
/uploads/image/Obama.jpg
Барак соат 5да уйғониши билан биринчи навбатда жисмоний бадантарбия билан шуғулланади. Шундан кейин у кўк чой ичиб "New York Times" газетасини ўқийди ва ЭСПН каналида спорт хабарларини кўради.
Тони Роббинс - Америкалик ёзувчи, тадбиркор ва нотиқ
" Агар сенда эрталаб ўзинг устингда ишлаш учун 10 дақиқа бўлмаса, демак сенда ҳаётнинг ўзи йўқ экан. "
Тонгда Тони 3 та тартибга амал қилади:
  • "Капалбати Пранаяма" усулида нафас олиш гимнастикаси бўйича 3 ёндашувни бажаради.
  • Ўзида бор нарсаларга шукроналик ҳисси билан у секин-аста нафас олиб чиқаради.
  • У бу кун учун ёрдам, куч ва аниқ йўналишни сўрайди.
Тим Армстронг - "AOL" президенти
Тим соат 5да туради ва соат 7гача китоб ўқиш ва спорт билан машғул бўлади. Бу унга кун давомида илҳом ва янги ғоя бағишлайди. Кейин Тим почтасини кўздан кечиради.


Манбаа: goldcoach.ru

×