Марк Зукерберг Америкадаги энг яхши иш жойи - "Facebook"ни қандай бошқаради?
"Бусинесс Инсидер" Маркнинг кундалик иш режаси билан яқиндан танишиб чиқди.
"Глассдоор" тадқиқотига кўра "Facebook" Америкадаги ишлаш учун энг машҳур жой экан. Хўш компания асосчиси ва бош директори Марк Зукербергнинг кундалик машғулотлари нималардан иборат.
33 ёшли миллиардер бозор қиймати 505.63 миллиард долларга тенг ижтимоий сайтлар гиганти ҳисобланган "Facebook"ни бошқаради. Барча тадқиқотчи газета ва журналларнинг муқовасида "Facebook"нинг муваффақияти ва унинг асосчиси ҳисобланган Маркнинг суратини кўриш мумкин.
Компания бош директори иши учун тонналаб вақтини сарфласада, лекин соғлиги учун, саёҳат учун, оиласи учун албатта вақт ажратади.
У ўз ҳаётида муҳим бўлмаган танловларни бартараф этиш орқали ўз олдига мақсадлар қўйиб, самарали ва мувозанатли иш юритади.
Қуйида унинг одатий кун тартиби:
У эрталаб 8 да уйғониши билан телефонифаги "Facebook", "Messenger", "WhatsApp" ни текширади.
Эрталабги тармоқ текширувидан кейин навбат бадан тарбияга келади. Марк одатда ҳафтада 3 марта машқ қилади. У баъзан Беаст лақабли итини ҳам ўзи билан бирга олиб чиқади. Бу унга қўшимча завқ бағишлайди.
Зукерберг машғулотлардан кейин нонушта қилади. Одатда, у нимани танаввул қилишни ўша пайтнинг ўзида танлайди; нимани хоҳласа шуни истеъмол қилади. У кичик қарорларга қимматли вақтини сарфлаб ўтирмайди. Шунинг учун ҳам у деярли ҳар куни бир хил нарса кияди. Зукербергнинг иш кийими жинси шим, кроссовкалар ва кулранг футболкадан иборат. 2014 йилда ўзининг шкафи ҳақида сўралганда, у тингловчиларга шундай деди: "Мен ҳаётимни тозаламоқчиман, шунинг учун мен жамиятга бетакрор хизмат қилишдан бошқа барча қарорларимга кам вақт сарфлайман".
Зукерберг "Facebook" офисида ҳафтасига 50-60 соат бўлади, аммо у доимо ижтимоий медиа платформасини ўйлайди. "Мен дунёни қандай боғлаш ва жамиятимизга яхшироқ хизмат қилиш ҳақидаги ўйловларга кўп вақт сарфлайман, бироқ бу вақтнинг кўпчилиги бизнинг идорамизда ёки одамлар билан учрашувда бажариш шарт эмас", деди Зукерберг.
"The Verge" нашрига кўра, Зукербергнинг ўз ижтимоий медиа каналларини бошқаришда ёрдам берадиган ходимлари бор. 12 ходимдан иборат бўлган жамоа унинг нотўғри изоҳларини йўқотиш ва унинг "Facebook" саҳифасида янгиликларни юборишга ёрдам беради.
У ишдан бўш пайтда бироз вақтни ўз фикрини кенгайтиришга сарфлайди. У Хитой тилини ҳам ўрганмоқда. Марк 2015-йилдан бошлаб ҳафтасига иккита китоб ўқишни ўзига одат қилиб олган.
У саёҳат қиладими ёки ишлайдими, қизи Макс ва хотини Приссила учун ҳар қандай шароитда вақт топади. Мах 2015-йилда туғилганида Марк 2 ойлик таътил ҳам олганди.
Манбаа: www.businessinsider.com