Мовий соққа (Blue chip) нима?
Тийинопедия
28-11-2017 1912
"Мовий соққа" бу - молиявий жиҳатдан мустаҳкам, бетакрор бошқарувга эга ва халқаро тан олинган компаниядир. Мовий соққалар одатда юқори сифатли, кенг тарқалган маҳсулот ва хизматларни сотадилар. Мазкур компаниялар ҳар қандай салбий иқтисодий шароитларда ҳам инқирозни енгиб ўтиб, фойдага чиқиш имкониятлари тарихда ҳам уларнинг узоқ ва мустаҳкам ривожланишининг гарови бўлган.
"Мовий соққа" - покер ўйинидаги энг юқори қийматга эга кўк соққалар(фишка) номидан олинган.
"Мовий соққа" атамаси илк бор 1923-йилда "Доw Жонес" ходими Оливер Гинголд томонидан ҳар бири $200 дан баҳоланаётган юқори қийматли аксияларни таърифлаш учун ишлатилган. Покер ўйинида кўк, оқ ва қизил соққалар тикиб ўйналади, бунда кўк соққаларнинг қиймати юқори туради. Бугунги кунда мовий соққалар энг юқори қийматга эга аксиялар учун эмас балки вақт синовидан ўтган юқори сифатли компанияларнинг аксиялари учунгина ишлатилади.
Мовий соққа компаниялари бир неча йиллардан бери фаолият юргизиб келаётган халқаро бизнеслар ҳисобланади. Бу компаниялар ўзларининг тегишли соҳаларида асосий етакчилар ҳисобланган "Coca Cola", "Disney", "PepsiCo", "Wallmart", "General Electric", "IBM", ва "McDonalds"дир. "Мовий соққалар" уларни яна ҳам мустаҳкам бизнесга айлантирган иқтисодий тушкунликларни енгиб, ўзларининг номдор товар белгиларига асос солишган.
Таваккалчиликдан қочадиган ва йўқотишлардан қўрқадиган сармоядорлар асосан ўзларининг маблағларини "мовий соққа"га эга компанияларнинг аксияларига йўналтиришади. Бундай аксияларга тикилган маблағдан нафақат узлуксиз дивидент олиш мумкин, балки ўша маблағни инфляциядан ҳам асрашнинг имкони бор.
Манбаа: www.investopedia.com
×