Samsung смартфонлар учун 512 Гб ли хотира чипларини ишлаб чиқарди
Samsung компанияси embedded Universal Flash Storage (eUFS) хотира чипларини оммавий равишда ишлаб чиқара бошлади. Бу эса энди компаниянинг флагман смартфонлари у бир йил аввал 256 Гб ли чипларни тақдим қилгандан кейин икки марта кўпроқ ахборот сақлашини англатади.
Хотира чиплари ҳажми ошиши билан уларнинг ёзиш-ўқиш тезлиги ҳам ошди. Янги чипдан ахборотни ўқиш 860 МБ/сония, унга ахборот ёзиш эса 255 МБ/сония тезлик билан кечиши мумкин. Мисол учун, чипдан 5 Гб ли HD видеофайлни ташқи қаттиқ дискка ёзиш учун 6 сония кифоя қилади. Чипнинг тезлиги microSD хотира карталариникидан 8 марта юқори.
Компанияда айтилишича, бу технологиянинг аввалги версиялари автомобиль саноатига тақдим қилинган. Дронлар ва интернетга уланган автомобиллар ривожланиши билан бундай чипларга эҳтиёж кескин ошади, шу сабабли сақланувчи ахборот ҳажми ҳам ошади.
Samsung ўз қурилмаларини такомиллаштириб бормоқда. Яқинда компания янги Galaxy S9’да қўлланиши тахмин қилинаётган иккинчи алоддаги 10-нм технологик жараённинг бир кристалли тизимини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
Шунингдек, компания янги турдаги литий-ионли батарея ишлаб чиқди, унинг ҳажми аввалгиларига нисбатан 45 фоиз кўпроқ ва 5 марта тезроқ қувватланади. Компания бундай кўрсаткичларга эришиш учун графендан фойдаланди. Энди ушбу янги ишланмалар компаниянинг бирор бир қурилмасида қўлланиши кутилмоқда.
Компаниялар ахборотни сақлаш учун энг самарали ва сиғимкор технологияни яратиш борасида бир-бирларидан ўзишга ҳаракат қилиб келишади. Мисол учун, қаттиқ дисклар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Western Digital маълумотларни микротўлқинли бошқарувга (MAMR) эга магнитли ёзиш усулини тақдим қилди. Компаниянинг таъкидлашича, бу технология 2025 йилгача ҳажми 40 Тб ни ташкил қилувчи дисклар олиш имконини беради.
Манбаа: kun.uz