Шифрланган валюта (Cryptocurrency)

Тийинопедия 29-11-2017 1403

Шифрланган валюта (ёки Криптовалюта) бу - хавфсизлик нуқтаъи назардан криптографиядан (шифрли белгилар) фойдаланилган рақамли ёки вертуал валютадир. Мазкур хавфсизлик функсиясига эгалиги туфайли ушбу валютани сохталаштириш мушкул. Бундай валютанинг барчага маълум ва машҳур табиатидан бири - ушбу валюта бирор бир марказий ҳокимиятга тегишли эмас ва бўйсинмайди.

Криптовалюта халқаро бозорларда бир қанча молиявий қаллопликлар пайтида, масалан солиқдан бўйин товлаш ёки пул ювишда, ўзининг анонимлиги туфайли анча самарадор ҳисобланади.

Илк шифрланган валюта - "Bitcoin" 2009-йилда одамлар орасида тасаввурни яратиш учун Сатоши Накамото тахаллуси остида иш юритган киши ёки гуруҳ томонидан муомалага қўйилган. 2015-йилнинг сентябр ҳолатига кўра муомалада умумий бозор қиймати 3.4 миллиард долларга тенг 14.6 миллион "Bitcoin" мавжуд эди. "Bitcoin"нинг муваффақиятли қўлланилиши "Litecoin", "Namecoin", "PPcoin" каби рақобатчиларни ҳам вужудга келтирди.

/uploads/image/https_%2F%2Fblueprint-api-production.s3.amazonaws.com%2Fuploads%2Fcard%2Fimage%2F563663%2Ffdbee1aa-f2f1-43ff-9bca-a5c59b434542.jpg

Криптовалюта: Афзаллик ва камчиликлари.

Афзаллиги

Икки томон учун ҳам бундай шифрланган валюталарда вертуал маблағ (бу ўринда файл) алмашиш жуда қулай ҳамда осон ҳисобланади; бундай маблағ алмашиш хавфсизлик мақсадидаги хусусий "калит"лар ёрдамидан амалга оширилади. Мазкур маблағ ўтказмаларида кўпгина молиявий банклардан фарқли ўлароқ жуда кам пул ўтказиш ҳаққи олинади.
"Bitcoin" дастурини компютерга юклаб олиш орқали фойдаланувчилар хакерлар таҳдидисиз бемалол пул маблағларини ўтказишлари ва назорат қилишлари мумкин. Хакерлар таҳдидини олдини олиш учун "Bitcoin" марказий дастурида блок-занжир тузилган. Ҳозирда тегишли соҳа экспертлари ушбу блок- занжирдан кўплаб мақсадларда масалан, онлине овоз бериш ҳамда оммавий молиялаштиришдаги хавфсизликни таъминлашда фойдаланиш мумкинлигини эътироф этишмоқда. "ЖП Морган" каби йирик молия вакиллари эса Криптовалюта истиқболида унинг маблағ айланмасидаги минимал ҳаққи эвазига ҳозирги банкларга ўринбосарликни кўришмоқда.

Камчилиги

/uploads/image/no-bitcoin-cracked-bitcoin.0.jpg

Юқоридаги афзалликларига қарамай, криптовалюта марказий омборга эга эмаслиги, ҳисоботларнинг захира нусхаси бўлмаса компютер техник носозликка учраган тақдирда ундаги рақамли криптографик баланс ўчиб кетиш хавфи мавжуд. Нархлар талаб ва таклифга асосланганлиги туфайли, криптовалютани бошқа валютага алмаштириш қиймати жуда қисқа муддатларда ўзгариб туриши мумкин. Криптовалюталар хакерлар таҳдидидан озоддир. Аммо шунга қарамай, "Bitcoin" ўзининг қисқа фаолияти даврида 40 дан ортиқ вертуал таҳдидларга учраган. Бу таҳдидларнинг баъзилари $1 миллиондан ошади. Шундай бўлса ҳам, кўплаб экспертлар мазкур валюта давлат ва банклар бошқаруви ва солиғидан озод валюта сифатида фаолиятини давом эттиришига ишонишади.


Манбаа: www.investopedia.com

×