Venture Capitalists (Таваккалчи Сармоядорлар)
Тийинопедия
04-11-2017 3840
Таваккалчи Сармоядорлар асосан стартапларга ёки эндигина кенгаяётган кичик компанияларни қўллаб-қувватлаш учун сармоя киритадилар, лекин улар компаниянинг фонд бозорига кира олмайдилар. Таваккалчи Сармоядорлар бу турдаги компанияларга капитал киритишга тайёр турадилар чунки бизнес муваффақиятли бўлса, тикилган сармоялар инвесторларга улкан даромад келтиради.
Таваккалчи инвесторлар танлови баъзан муваффақияцизликга учраганида, улар катта йўқотишларни бошларидан кечирадилар. Аммо одатда бу инвесторлар таваккалчиликдан юзага келган зарарларни қоплаш учун этарлича маблағга эга бўладилар.
Фаолияти
Таваккалчи сармоядорлар кучли бошқарув жамоаси, кучли рақобатбатдошлик ва улкан бозор салоҳиятига эга бўлган компанияларга пул тикишни афзал кўрадилар. Улар шунингдек, ўзларига таниш бўлган соҳаларда фаолият юритадиган компанияни катта қисмига эгалик қилиш орқали унга таъсир кўрсата оладиган соҳалардан имкониятларни қидирадилар.
Тузилиши
Вентуре капитал фирмалари асосан бой шахслар, суғурта компаниялари, пенсия фондлари, ташкилотлар ва умумий маблағларни жамловчи корпоратив пенсия фондларидан иборат. Бу фондларнинг ҳаммаси ягона жамғармага бирлаштирилади ва вентуре капитал фирмаси томонидан бошқарилади. Жамғармада барча шерикларнинг ўз улуши бўлади, аммо бу пулларни қаерга йўналтириш ва сармоя қилиш Вентуре капитал фирмаси томонидан бошқарилади. Кўпинча бу маблағлар бошқа банклар ва капитал бозорлар томонидан инвестиция учун жуда хавфли деб топилган бизнесларга тикилади. Вентуре капитал фирмаси бош ҳамкор, пенсия фондлари ва суғурта компаниялари эса чекланган ҳамкорлар ҳисобланади.
Бошқарув улуши
Тўлов вентуре капитал жамғармаси менежерларига, бошқарув тўловлари шаклида амалга оширилади ва ўз улушига эга бўлади. Компаниядан келиб чиқиб, фойданинг қарийб 20 фоизи жамғармаларни бошқарадиган компанияга берилади ва қолгани фондга пул тиккан чекланган ҳамкорларга берилади. Бош ҳамкорларга кўпинча 2 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади
Қисқача тарихи
АҚШдаги энг биринчи Таваккалчи сармоядорлар фирмалари 1900– йилнинг ўрталари ва Жаҳон уруши вақтида пайдо бўла бошлади. Франсуз миллатига мансуб, Георгес Дотриот, Америкага бизнес дипломини олиш учун кўчиб келди ва Ҳарвард бизнес мактабида ўқитувчилик қилди ҳамда инвестиция банкида ишлади ва биринчи бўлиб, вентуре капитал фирмаси ҳисобланган АРДC (American Research and Development Corparation) га асос солди. Бу фирма тарихда биринчи болиб, маблағни Американинг бой элиталаридан эмас, балки бошқа манбалардан жамлай олди. Америкада узоқ вақт давомида бой элиталар, хусусан Рокефеллерлар ва Вандербилт каби оилалар стартапларни ривожлантириш учун сармоя киритар эди. АРДC эса турли хил суғурта ва таълим институтларининг маблағлари ҳисобига ўз жамғармасида миллионларни йиға олди.
×