Етти хазинанинг бири- Балиқчилик бизнеси

Стратегия 27-12-2017 6208
Етти хазинанинг бири- Балиқчилик бизнеси

Балиқ - баракали, покиза ва ҳалол нарса. Унинг асосига қурилган бизнесга ҳам худди шундай таърифларни берсак бўлади. Лекин бу бизнесни бошлашдан олдин шу соҳада анча йиллардан бери ишлаб, яхшигина тажриба тўплаган балиқчилардан тавфсия ва маслаҳатлар оламиз. Балиқчиликда ишни ҳовуз қуришдан бошлаш керак деб ҳисобланади. Аммо ундан олдин, сиз қайси турдаги балиқларни етиштиришни кўзлаганингизга эътибор қаратишингиз керак. Ўзбекистонда асосан икки турдаги балиқлар етиштирилади ва харидоргир ҳисобланади. Булар хонбалиқ ва зоғора балиқ. Хонбалиқлар емиш ва сув ҳароратига озгина инжиқ балиқлар ҳисобланади. Зоғора балиқлар эса емиш танламайди ва ҳовузнинг чуқурлиги ҳам унчалик аҳамиятга эга эмас. Демак ушбу турдаги балиқ ҳар томонлама самарадорлиги билан ажралиб турар экан. Тажибали ва аллақачон ўзларининг бизнесларини йўлга қўйиб олган тадбиркор билан суҳбатта йиғилган маълумотларни қуйидаги видеода эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу видеони охиригача кўришингизни тавфсия этамиз.

Қуйида эса балиқни сунъий ва тез вақтда кўпайтириш ҳақида тавфсия-видео ролигини баҳам кўрамиз

×