Пул тарихини биласизми?

Тарих 29-11-2017 7664
Пул тарихини биласизми?

Пул цивилизациямиздаги энг қадимий ва муҳим ихтиролардан бири бўлиб,савдо-сотиқ ривожланишининг етакчи омили сифатида хизмат қилди. Пул жорий этилгунча савдо муносабатлари маҳсулот айирбошлаш шаклида амалга оширилар эди.Ибтидоий муносабатларга асосланган ҳар қандай жамиятда инсонинг моддий мавқеи унинг баъзи бир маҳсулотларга эгалик ҳувуви билан белгиланар эди. Масалан, сурув-сурув қўйи, йилқиси,қорамоли ёки зироаткор далалари бор одам бадавлат ҳисобланган. Ҳар бир ҳудудда қимматбаҳо саналган маҳсулот бозор муносабатларининг воситачиси бўлиб хизмат қилган.

Қадимги Африкада каури чиғаноқлари, Шимолий Америка қабилалари орасида эса вампун чиғаноқларидан қилинган тизимлар мол айирбошлаш воситаси саналган.
Кейинчалик қимматбаҳо маҳсулот ва ашёлар ўрнини мис,кумуш, олтин каби рангли металлар эгаллади. Бироқ бир бўлак метал бўлагига айланган бойликни асраш ноқулайлик туғдирарди, яхшилаб яшириб ҳимоя қилинмаса ўғирлатиб ёки олдириб қўйиш ҳеч гап эмас эди. Шунинг учун ҳам Қадимги цивилизация ривожланган ҳудудлар -Месопатамия ва Мисрда ҳазиналар ибодатхоналар ичида жойлашган бўларди. Ибодатхоналарнинг муқаддаслиги ҳақидаги тушунчанинг ўзиёқ ёмон ниятли кимсаларни қайтариб турарди. Давлат арбоблари-ю, савдо ходимлари бу пулларга қанчалик эҳтиёж сезишмасин, ибодатхонадан олишга ҳеч ҳам журъат қилишмаган.Қадимги Бобилда эр.ав. XVIII асрга тааллуқли қайдномаларда Хамураппи даврида давлат ибодатхоналардан қарз олганлиги айтиб ўтилади. Бу банк тизимининг энг қадимий кўриниши бўлган деб айтишимиз мумкин.

Бугунги кунда инсоният эҳтиросларининг объекти ҳисобланган пул савдо муносабатларини енгиллаштириб харидорга қачон ва қай тарзда маҳсулот сотиб олишни ҳал қилиш имконини берди.
Бугунги кунда эса ижтимоий-иқтисодий статус банк ҳисоб рақамларидаги маблағ миқдорига қараб белгиланади.
Инсоният тарихидаги илк танга ишлаб чиқарувчи зарбхоналар эрамиздан аввалги VII асрда ҳозирги Туркия ғарбида жойлашган қадимги Эфес шаҳрида пайдо бўлган. Тангалар тилла ва кумушнинг табиий қоришмасидан ишлаб чиқарилган. Тангалар овал шаклда бўлиб бир томонига белги туширилган
Асоcий мақсад илгари граммлаб сотилган қимматбаҳо металлни энди пул сифатида муомалага киритиш бўлган ва зарбхоналар тангалар таркибидаги олтин(55%) ва кумуш (45%)нисбатига қатъий риоя қилганлар.
VII аср охирига келиб танга зарб қилиш тизими бутун Кичик Осиё ҳудудида оммалашди. Бадавлат Лидия шоҳи Крез қиймати бир биридан фарқ қилувчи тоза олтин ва тоза кумуш тангалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Тангаларнинг бир томонига арслон ёки ҳўкизнинг боши тасвири туширилган эди.
Худди шу даврда Хитойда ҳам параллел равишда танга зарб қилиш ишлари бошлаб юборилган эди. Бироқ Хитойнинг уддабурон усталари эритилган бронзани махсус қолипларга қуйиш билан танга зар қилишни йўлга қўйдилар. Бу темир дастгоҳда тайёрлагандан ўн чандон тез ва самарали эди. Бироқ Хитой тангалари Лидияникидан фарқли равишда айлана эмас, дастали пичоқ ёки дастасиз белкурак шаклида эди. Тангалар Хитой иероглифлари билан безатилган эди. Эр.ав III асрда Хитой ярим оролидаги кичик давлатларни ягона империя остига бирлаштирган Чин Ши Хуанди муомала учун қулай бўлган думалоқ тангаларни зарб этишни йўлга қўйди. Тангалар айлана шаклда, ўртасида тўртбурчак тешиги бўлиб кейинги икки минг йил давомида ўз мавқеини йўқотмади.

Греция ва Римда ҳам эр.ав IV асрдан бошлаб молия ва банк муносабатлари тараққий эта бошлади. Бироқ улардаги муносабатлар Хитой ёки Кичик Осиёдагидан кўра мураккаброқ бўлиб хусусий ишлаб чиқарувчилар, ибодатхоналар давлат билан тенг мавқеда молиявий операцияларни амалга оширар эдилар.
Бугунги валюта бирликларининг кўпчилиги тарихи ўрта асрларда зарб қилинган қадимги Рим тангаларига бориб тақалади. Византиянинг барқарор тилла тангаси- солидус кейинчалик Европа ҳудудида ишлаб чиқарилган шиллингларга пойдевор бўлиб хизмат қилди. Эрамизнинг VI асрига келиб Араб Ҳалифалиги ҳудудлари кенгайиши билан солидус ҳалифа Абд-ул-Малик зарб этган динорлар билан бирлашди.

Кейинги асрларда тилла солидус ва шиллинглар ортидан кумуш чақалар ҳам муомалага кириб келди. Уларнинг қиймати 1: 12: 20 (пенни, шилинг, фунт) шаклида белгиланиб Европанинг кўп давлатларида XX аср ўрталарида ўнлик тизим жорий этилмагунча амал қилиб келди.
Шу ўринда дунё молия тарихида из қолдирган тангалардан бири Венециянинг 1284 йилда зарб этиб бошланган дукат ва 1252 йилда Флоренцияда зарб қилинган фиорино доро (олтин фиорин)ларни ҳам таъкидлаб ўтиш ўринлидир. Тилла фиоро Европа банк тизимида юксак қадрланиб шаҳарнинг банк тизими тараққиётига замин бўлиб хизмат қилди.
Замонавий валюта- доллар номи эса 1517 йил Богемияда зарб қилинган катта кумуш тангалар -талер номидан олинганлигини ҳам эътироф этиш ўринлидир.
Тангалар қоғоз пуллар чоп этулгунга қадар, яьни X-XI асрларгача ягона молиявий қиймат бўлиб хизмат қилди


×