Суғурта тарихи

Тарих 25-12-2017 3832

Агарда хавф-хатар ёнаётган чўғ каби ёнғиндан хафли бўлса унда, суғурта бизнинг самарали ўт ўчириш ускунамиздир.

Давлатлар ва уларнинг фуқароларига мавжуд хатарлардан келадиган зиённи кенг оммага ёйиш вазифасини бажарадиган ташкилотлар керак эди. Худди шу мақсад йўлида суғурта ташкилотлари вужудга келди.

Хамураппи қонунлари

Хавф-хатарни одамлар ўртасида тақсимлаш ғояси инсоният пайдо бўлганидан бери бор. Бу хоҳ буғуларни гуруҳ бўлиб овлаш бўлсин, хоҳ юкларни бир неча карвонга тақсимлаб юбориш бўлсин, бунинг ҳаммаси суғуртанинг илк кўринишлари ҳисобланади.
Илк ёзма суғурта полиси қадимги Бобилда подшоҳ Хамураппи томонидан билтилган бўлиб, "Хаммураппи кодекси" номи билан аталган. Бу қонунлар ўша давр учун жуда муҳим ҳисобланиб ҳозирги давр суғуртасининг асосини ташкил этади. Унинг қонунларига кўра, суғурталанган шахс фавқулотда ҳолатлардан, ўлим, сув тошқини ва бошқа табиий офатлардан зарар кўрса, у ўз ёнидан зарарни қопламаган.

Гилдия Бирлашмаси

Ўрта асрларда ҳунармандлар гилдияга бирлашиб ишлаганлар. Катта усталарнинг қўлида ёш тажрибасиз болалар текинга ёки арзимаган чақага меҳнат қилишган. Вақти келиб улар ҳам катта бўлишганида гилдияга қарзларини тўлаб уста даражасини олишган. Гилдиялар келадиган маблағларни ҳозирги суғурталарнинг ишини бажаришга сарфлаганлар. Ўрта аср Европасида кўп нарса ёғочдан ясалганини ҳисобга олсак, устанинг меҳнати ёнғинга учраса гилдия ўз маблағидан устанинг кўрган зарарини қоплаб берган. Агарда устани ўғри урса у яна қайта фойдага чиқиб олгунча гилдия устани маблағ билан таъминлаб турган. Уста ўлса ёки ногирон бўлиб қолса гилдия унинг оиласига ҳам молиявий кўмак бериб турган.

Ёнғин ва вабо

1666 йилда Лондонда катта ёнғин бўлиб, 14 минг атрофида бинони вайрон қилди. Бунинг натижасида Лондон вайронага айланди, омон қолганларнинг уйлари ёниб кул бўлди. Лондонни ёниб кетишидан кейин бошланган хаос ва ғазабга жавобан, денгиз суғуртаси билан шуғулланадиган суғурта компаниялари ёнғиндан суғурта қилишни таклиф этган суғурта компанияларини ташкил қилди. Паскалнинг учбурчаги билан қуролланган ушбу компаниялар тез орада ўз бизнесини кенгайтирди. 1693 йилга келиб, биринчи ўлим жадвали Паскалнинг учбурчаги ёрдамида яратилган ва тез орада ҳаётни суғурталаш бошланган режани амалга оширди.

Суғурта жараёнининг Америкага кириб келиши

Суғурта компаниялари Европада, айниқса саноат инқилобидан сўнг ривожланди. Америкада ҳикоя жуда бошқача эди. Колонистларнинг ҳаёти ҳеч қандай суғурта компаниялари томонидан кафилликка олинмаган эди. Озиқ-овқат етишмаслиги, маҳаллий аҳоли ва касалликлар билан боғлиқ урушлар натижасида ҳар тўрт колонистнинг деярли учтаси 40 ёшига етмасдан ҳалок бўлди. Америкага суғуртанинг кириб келиши учун 100 йилдан кўп вақт керак бўлди. Ниҳоят, у ўша даврда Европада ишлаб чиқилган амалиёт ва тажриба асосида тадбиқ этилди.

Манбаа: www.investopedia.com

×