Ўқиш керак бўлган китоблар

Рейтинг 29-11-2017 11857
Ўқиш керак бўлган китоблар

Дунёнинг энг бой ва энг муваффақиятли одамлари ўз вақтларини кўпинча китоблар ўқиш билан сарфлайдилар. Улар ҳеч қачон китоб ўқишдан чарчамайдилар, чунки, кўп китоб ўқиш уларнинг мантиқий фикрлашини яхшилайди. Муваффақиятли инсонлар ҳар доим ўзини ўзи тарбияшга ёрдам берувчи ва пулларини бошқаришни ўргатадиган китоблар ўқийдилар. Статистикага қараганда, дунёнинг 85 фоиз бойлари ҳар ойда 2 ва ундан кўп китобни мутоала қилар экан. Тадқиқотлар хулоса қилсак, ҳар биримиз ҳаётда ўз ўрнимизни топиш ва муваффақиятга эришиш учун китоб ўқишни канда қилмаслигимиз керак экан. Тўғри, китоб ўқиш сизни миллиардерга айланишингизга кафолат беролмайди, лекин ўқиш фойдадан ҳоли эмас.

Қуйида сизларга қандай қилиб пул топиш, сармоя киритиш ва сарфлашга оид китоблар нинг баъзи бирлари билан таништирамиз. Бу китоблар бириллиант ва бесцеллер бўлиб, йиллар давомида дўконлар токчасидан тушмай келмоқда.

“Ўйла ва Бой бўл”

/uploads/image/thinkandgrow.png

Афсонавий тадбиркор Андреw Cарнегидан руҳланган, жоурналист Наполеон Ҳилл 20 йил давомида 500 миллиардерлар ҳаётини ва муваффақиятга эришиш йўлини тадқиқ қилди ва 1937 йилда дунёга машҳур бест селлер китобини чоп этди. У бой бўлиш сирини 13 та принсипга ажратади ва муваффақияцизликнинг асосий сабабларини кўрсатиб беради. Китобда инсон психологиясининг нақадар кучли қурол эканлиги таъкидланган.

"Бой инсонлар қандай ўйлайдилар"

/uploads/image/stevseabold.png

Стеве Сиеболд 30 йилни 1200 дан ортиқ миллиардерлар ва миллионерлар билан интервюлар ўтқазиб сарфлади. У хулосасида бой бўлиш учун ҳаммада бир хил имконият борлигини таъкидлади. Бу китоб ёшларга қандай қилиб бой бўлиш сирлари билан ўртоқлашади.

"Бой ота, камбағал ота"

/uploads/image/k2.png

Мултимиллионер Роберт Киёсаки ушбу китобида иккита ота, ўзини ва энг яқин дўстини отасини, ҳикоясини айтиб беради. Ушбу китобда бой ота ва камбағал отанинг фарзандига берадиган турли хил фикрлари жамланган.

Вавилонлик энг бой одам ( Георге С. Cласон)

/uploads/image/1c1babb73952cd42ac8a313c9c3d13a3-—-копия-(2).png

Георге С. Cласоннинг классик асари шахсий жамғарма қилиш орқали қандай қилиб бойишни кўрсатиб беради. Китобнинг асосий мазмуни ишлаб топган даромадизнинг 10 дан 1 қисмини сақлаб қўйиш ва сарф харажарларни бошқаришни ўргатади

Бой одатлар (бой инсонларнинг ҳар кунги муваффақиятли одатлари)

/uploads/image/rich-habits.png

Йозувчи Тҳомас Корлей ҳаётининг 5 йилини бойлар ва камбагалларнинг яшаш тарзини ўрганиб чиқди. Натижада бой ва камбағал одатлар деган икки хил қарашни ўз асарида тасвирлади.
×