Иқтисодий турғунлик нима? (Recession)

Тийинопедия 23-12-2017 1796

Иқтисодий турғунлик бу - бир неча ой давомида иқтисодиётнинг барча секторларида сезиларли пасайиш демакдир. Буни саноат ишлаб чиқариш, иш билан таъминлаш, реал даромад ва улгуржи-чакана савдода кўриш мумкин. Иқтисодий тадқиқотлар бўйича халқаро бюро (ИБEР) бу ҳолатни ретсессия деб аташга мажбур бўлмаса-да, иқтисодий турғунликнинг техник кўрсаткичи мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (Яим) томонидан ўлчанадиган салбий иқтисодий ўсишнинг кетма-кет икки чорагидир. Иқтисодий турғунлик бизнес циклинининг бир тури бўлиб ёқимсиз бўлсада нормал ҳолат ҳисобланади. Аммо иқтисодий инқироз вақтида бу турғунлик тепки вазифасини бажариши мумкинлиги туфайли хавфлидир. 2007-2009- йиллардаги глобал иқтисодий турғунлик кўплаб молия институтлари ва инвесторларнинг зарар кўришига олиб келди. Кўплаб давлатлар келажакда вертуал пул айланмаларидаги зарарни камайтириш мақсадида ушбу инқироздан сабоқ чиқариб қарорлар қабул қилишди. Одатда, иқтисодий турғунлик 6 ойдан 18 ойгача давом этиши мумкин.

Иқтисодий турғунлик кўрсаткичлари

/uploads/image/recession-1-960x451.jpg

Кетма-кет икки чоракдаги ялпи ички маҳсулот даражалари иқтисодчилар томонидан ҳисоблангандан кейин, иқтисодда турғунлик борми ёқми, агар бўлса ундан қочиш чоралари мавжудлилиги таҳлил қилинади. Бу кўрсаткичлар икки гуруҳга бўлинади: етакчи кўрсаткичлар ва кечикиш кўрсаткичлари. Етакчи кўрсаткичлар турғунликдан олдин расмий равишда эълон қилинади. Энг кенг тарқалган етакчи кўрсаткич бу - фонд бозоридаги акциялардир. "Dow Jones Industrial Average" (ДЖИА) ва "Standart & Poor's" (С&П) 500 индекси каби кенг миқёсдаги қимматли қоғозлар индексларининг пасайиши, турғунлик шаклланишидан бир неча ой олдин пайдо бўлади. Худди шу ҳолат 2007-йилги иқтисодий турғунлик бошланишидан 4 ой олдин юз берган эди.

Манбаа: www.investopedia.com

×