Карьера бошлаш учун энг керакли IT-йўналишлар бешлиги

Хай-Теч 12-12-2017 1541
Карьера бошлаш учун энг керакли IT-йўналишлар бешлиги

Science Alert нашри ўз фикрига кўра, келгуси йилда технологик манзарага энг кўп таъсир ўтказадиган инновацияларни танлади. Уларнинг барчаси ҳали ривожланиши бошида турибди, шу сабабли керакли курсларда ўқиб, зарур мутахассисга айланиш учун ҳали ҳам кеч эмас.

Виртуал реаллик

Виртуал реаллик 60-йиллар бошида пайдо бўлган, лекин футуристик орзудан реалликка айланиш учун етарли салоҳиятга яқинда эга бўлди. Facebook 2 млрд. доллар эвазига Oculus’ни сотиб олгач, келажак шу технология ортида эканлиги ойдинлашди. Шунинг учун бугун виртуал реаллик дастурлари учун код ёзишни ўрганишнинг айни вақти.

Машинани ўргатиш

Компьютер ҳаракатларини ўргатиш ва прогнозлаш усулларидан бугун жуда кўп — автоном транспортдан тортиб, Siri каби овозли ёрдамчилар яратишгача бўлган соҳаларда кенг фойдаланилмоқда. Бундай йўналишдаги мутахассисларга талаб катта эканлиги ўз-ўзидан тушунарли.

Этик ҳакерлик

Кўплаб йирик компаниялар киберҳимояни ўз қўлларига олиб, уларга ёрдам бериб, дастурлардаги заиф жойларни топадиганлар учун йирик мукофот ваъда қилмоқда. Масалан, Facebook «ҳимоядаги туйнуклар»ни аниқлаб, хабар қилишгани учун «этик ҳакерлар» деб аталувчи дастурчиларга 5 миллион доллар мукофот берган.

Блокчейн

Одатда криптовалюталар билан боғлиқ тушуниладиган бу технология юқори даражадаги хавфсиз ва шаффоф, марказлаштиришдан холи иловаларни яратиш имконини беради. Иннополисда ҳаттоки мактабларга юқори синф ўқувчиларига ҳам блокчейндан дарс бера бошлашган.

Буюмлар интернети

IoT — Internet of things барча электрон қурилмаларни ягона тармоққа бирлаштириб, уларни масофадан туриб иловалар орқали бошқариш имкони беришни ваъда қилмоқда. Айниқса «ақлли уй» яратиш ғояси жуда катта қизиқиш билан қабул қилинган. Бунда уйғотувчи соат қаҳва қайнатгичга эрталабки қаҳвани соат нечада тайёрлашни, уйга яқинлашаётган машина эса термостатга эгаси келгунча полни қизидириб қўйишни буюради. Бу соҳада професионалларга бўлган талаб кун сайин ошмоқда.

«Нетология» операцион директори Алексей Потехиннинг фикрича, келгусида узлуксиз таълим олиш принципи амалда бўлади. Инсонга янги билимлар ва кўникмалар олишга имкон берувчи экотизим зарур бўлади. Унинг асосида аралаш таълим олиш, катта маълумотлар билан ишлаш ва жараёнга киришганлик туради.

Манбаа: kun.uz

×