Lamborghini биринчи кроссоверини тақдим этди

Тақдимот 07-12-2017 1474

2017 йилда 5 йиллик тайёргарлик поёнига етди. 2012 йилда концепт сифатида намойиш этилган Lamborghini Urus йўлтанламаси серияли ишлаб чиқарилади. Мотор.ру унинг тақдимот маросимида бўлди.

Ҳозирги Urus машҳур LM 002 йўлтанламасининг биргина ўхшаш томони «Lamborghini» ва «юқори ўтувчанлик» ибораларидадир. Агар LM 002 армия машинасини умумий фойдаланишга мослаштириш бўйича уриниш бўлса, Urus – том маънода маркетинг маҳсулотидир.

Сант-Агата-Болоньезеда ушбу машина учун алоҳида завод қурилди. Lamborghini ишлаб чиқариш майдони икки бараварга кенгайди. Lamborghini 2019 йилда ҳозирги 3 500 дона ўрнига йилига 7 000 нусха машина сотишни режалаштирмоқда.

Қисқа қилиб айтганда Urus – бу Audi Q7 ва Porsche Cayenne ўртасидаги автомобилдир. Аммо иккисидан тезроқ ва ажойиброқдир. Кроссовер MLB Evo платформасида ишлаб чиқилган.

Унга ҳозирча 4.0 л ҳажмли икки кучайтиргичли V8 двигатели ўрнатилади. Urus, асосан Хитой бозори ишлаб чиқилиши эътиборга олинса, бу мамлакат экология ва солиқ меъёрларига тўла жавоб беради.

Айтиш жоизки, бугунги дунёдаги энг тез кроссовердир. 650 от кучига эга двигатель машинани 3,6 сонияда соатига 100 км тезликка чиқаради.

Бундан ташқари бошқарув электроникасидаги тартибларнинг қарийб ярми асфальтсиз йўлларга мослаштирилган. Хусусан, Tamburo («барабан») танлагичи орқали Strada, Sport ва Corsa, Terra (йўлсизлик), Sabbia (қум) ва Neve (қор) тартибларини .

Ушбу тартиблардан қайбири танланишидан келиб чиққан ҳолда клиренс, двигатель ва трансмиссия созламалари ўзгаради.

Машинанинг интерьери Lamborghini учун анъанавий тарзда жиҳозланган. Унда карбон, чарм ва ўткир бурчакларга энг юқори даражада эътибор берилган. Марказий консолда 2 та сенсорли дисплей ўрнатилган. Ҳайдовчи қаршисида рақамли ускуналар панели ва маълумотларни олд ойнада акс эттирувчи проектор бор.

/uploads/image/98556a4d-7.jpg

/uploads/image/98556a4d-11.jpg

Манбаа: kun.uz

×