"Microsoft" Редмонд Кампусини модернизация қилиш стратегияси учун миллиардларни сарфлайди

Стратегия 08-12-2017 2633

"Microsoft" корпорацияси Вашингтон штати, Редмонд шаҳридаги ўзининг асосий кампусини миллиард долларлар талаб қиладиган капитал ремонтга ҳозирлаяпти. Бундан кўзланган мақсад эса, ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш ҳамда янгиларини "Microsoft"га жалб қилишдир.

Корпорация ўзининг расмий сайтида маълум қилишича, янги компус 180 футбол майдонига тенг бўлади ҳамда ҳозирги 47 000 ходимига қўшимча равишда 8 000 та янги ходимлар учун шахсий кабинетлар барпо этилади. "Microsoft"нинг бундан кўзлаган мақсади унинг техник рақобатчилари каби, ходимлар орасида катта ҳамкорлик ва ижодкорликни руҳини рағбатлантириш учун янада очиқ офис майдони яратишдир.

"Microsoft", қурилиш лойиҳасини якунлаш учун беш йилдан этти йилгача давом этадиган ва 12 та кам қаватли биноларни 18 та янги офис билан алмаштиришни ўз ичига оладиган стратегияни намойиш этти. Биноларнинг аксарияти икки баравар баланд бўлади. Кейинчалик кўпроқ жой яратиш ва пийода юриладиган йўлаклар қулайлиги ҳамда дўстона муҳитни яхшилаш учун компания 131 та бинони бир-бирига яқинлаштиради ва ерости машиналар жойларини кўчиради.

Лойиҳа дизайини иккита бурчакли очиқ плазадан иборат бўлиб, у ерда юриш ва югуриш йўлаклари, спорт иншоотлари ва яшил майдонлар мавжуд бўлади. "Microsoft", янги жамият майдони 12 мингга яқин одамни ўз ичига сиғдира олишини айтиб ўтган.

"Биз компаниянинг маданий ўзгаришига эътибор қаратдик", деди "Microsoft" бош ижрочи директори Сатя Наделла Блоомбергга берган интервюсида. "Биз яратган маданиятни қўллаб-қувватловчи иш майдонини яратмоқчимиз. Инсонларни ижод қилишга, бир-бирлари билан ишлашга ва бир-бирларидан ўрганишга ундайдиган иш майдони бўлади бу".

"Microsoft" асосчиси Билл Гейтс биринчи марта 1986 йилда Редмонд кампусига кўчиб ўтганди. Кейинги йилларда ишчилар, Блоомберг маълумотларига кўра, офисни топиш жараёни суҳбат жараёнининг бир қисми ҳисобланадиган даражада мураккаб бўлганлиги ҳақида ҳазил қилишарди.

Манбаа: www.investopedia.com

×