Тесла дунёнинг энг йирик литюм-ионли батареясини ишлаб чиқарди

Хай-Теч 08-12-2017 1658

"Tesla Inc" компанияси ваъда қилганидек 100 кун ичида литюм-ионли батареясини қуриб битказди. Компаниянинг "Powerpack" энергия системаси бўлими ушбу батарея ёрдамида Австралиянинг ишламай турган электр станциясини электр энергияси билан таъминлашни кўзлаган. Компания бош директори Элон Муск мазкур 129 мегаватт қувватга эга батареяни 100кун ичида қуриб, харидорга етказа олмаса уни текинга бериб юборишини айтган эди. Бахтига у буни уддасидан чиқди.

Ушбу батарея ҳозиргача ўрнатилганларидан 3 баробар қувватлироқ бўлиб, бир соат ичида 30 000 хонадонни элекрт энергияси билан таъминлай олади. Бу батареяни эса Жанубий Австралия қирғоқларидаги шамол электр энергияси турбиналари энергия билан тўйинтириб туради.

Жанубий Австралия шамолдан электр энергиясининг 40 фоизидан кўпроғини ишлаб чиқаради, бу эса об-ҳаво шароитларига мос келмайди. Ўтган 18 ой давомида минтақада бир қатор ноқулайликлар кузатилган. Батарея ўтган йили эълон қилинган 385 миллион долларлик энергия режасининг бир қисмидир.

"Дунёнинг энг йирик литюм-ион батареясининг рекорд вақт ичида бажарилиши, барқарор, самарали энергия муаммосини ҳал этиш мумкинлигини кўрсатади", деди "Тесла" бош директори.

Тесланинг дунйодаги энг йирик литюм-ион батареясини қуришдаги тезкор технологияси юқори электр технологиялари учун муҳим қадам ҳисобланади. Тарафдорлар, Батареялар дунёнинг энергия тизимларини ўзгартириши ва арзон нархлардаги қуёш ва шамол энергетик ечимларни қабул қилишни тезлаштиришга ёрдам беришига ишонишади.

Австралия, кўплаб мамлакатлар сингари, асосан қазилма ёқилғига ўз миллий электр тармоғини таъминлайди. Жанубий Австралия давлат ҳукумати 2025 йилга келиб қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб, шунинг асосида ўз миллий энергетикасининг 50%ни бажармоқчи. Бироқ, қарши фикрдагилар бу мутлақо ишончсиз манба бўлиб худди шамол электр ишлаб чиқарадиган трубиналари каби туттириқсиз дейишмоқда.

Тесланинг мазкур литюм-ионли батареялари бизнес ва хусусий хўжаликларни муқобил энергияси билан таъминлашда тоза ва қайта тикланадиган электр энергиясининг янги босқич манбаси ҳисоблансада аммо бу Жанубий Австралия учун етарли бўлмайди. "Reuters" маълумотига кўра, аккумуляторни "фақат бошланиш" деб атаган Тесла, ушбу йўналишда янги ечимларни тақдим этишда биринчи ўринни эгаллашга умид қилмоқда.

Манбаа: www.investopedia.com

×