Volkswagen муқобил электробусни намойиш қилди

Тақдимот 06-12-2017 1690
Volkswagen муқобил электробусни намойиш қилди

Германиянинг Volkswagen концерни электр агрегатда юрадиган муқобил микроавтобусни намойиш қилди. VW 2018 йили Германияда йўловчиларни ташиш бўйича ўз хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда. Ўзи ҳаракатланиш функциясига эга бўлган 6 ўриндиқли мини-автобус айнан MOIA хизмати учун ишлаб чиқилади.

Салон ичида Wi-Fi тармоғи, гаджетларни қувватлаш учун тирқиш, юмшоқ ўриндиқлар жойлаштирилади. Унинг келиш вақтини билиш, ўринни банд қилиш ва хизмат учун ҳақ тўлаш смартфонлардаги илова орқали амалга оширилади.

2025 йилга келиб Volkswagen 1 млн донага яқин шу каби муқобил электробус ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Улар Америка ва Европа бозорларига етказиб берилади. MOIA хизматининг бош мақсади муқобил тор доирага ихтисослаштирилган автомобилларни ишлаб чиқиш бўлса-да, компания транспорт воситасининг техник хусусиятларига эътибор қаратади.

Автобус бир марта қувватлангач, 300 км.гача масофани босиб ўтади. Унинг батареяси 30 дақиқада 80 фоизга тўлади. Янги жамоат транспортида манзилга бориш таксидан арзонга тушади.

Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, улар одатдаги шаҳар транспорти билан рақобат қилиш ниятида. Бу транспорт воситаси кексалар, ногиронлиги бор шахсларга қўл келади. MOIA бекатлари йўналиш бўйлаб 250 метр оралиқда жойлашади. Европада илк MOIA электробуслари келаси йил бошида пайдо бўлади. 2018 йил охиригача АҚШга етиб боради.

Манбаа: kun.uz

×